Қизириқ туман ҳокими “Ёшлар ва туризм” кўчасида олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди.
Қизириқ туманидаги Шодлик маҳалласида сўлим ва замонавий “Ёшлар ва туризм” кўчасида олиб борилаётган ишлар туман ҳокими Шерхон Алламуротов томонидан ўрганилди.
Ёшларнинг бўш вақтини сермазмун ўтказиши ва туризмни ривожлантириш мақсадида 24/7 режимда ишлайдиган янги масканда турли тадбирлар ташкил этиш ва мароқли сайр қилиш, ўғил-қизларнинг ўз истеъдодини кенг намойиш этиши учун барча қулайлик яратилиш юзасидан мутасадиларга ва тадбиркор ёшларга бир қанча топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
© Қизириқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати веб-сайтлари 2025