Қизириқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
ҚИЗИРИҚ ТУМАНИДАГИ 42- СОНЛИ УМУМ ТАЪЛИМ МАКТАБИДА ОЧИҚ ДАРС ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ.

ҚИЗИРИҚ ТУМАНИДАГИ 42- СОНЛИ УМУМ ТАЪЛИМ МАКТАБИДА ОЧИҚ ДАРС ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ.

➖ Сўнгги йилларда таълим тизимида кириб келаётган янги педагогик технологиялар, инновациялар педагогик-психологик тушунчалар, интерфаол методлар таълим мазмунини ўзгартириб бормоқда.

➖ Бугун тумандаги 42-сонли умумий ўрта таълим мактабида 5-«А» синф ўқувчиларига «Ўзбек халқининг оташқалб фарзанди» мавзусида очиқ дарс ташкил қилинди.

➖ Намунавий дарс олий тоифали тарих фани ўқитувчиси Матчанова Лайло Камилжоновна томонидан тайёрланган кўргазмалар, савол-жавоблар, тарқатма материаллар асосида замонавий технологиялардан фойдаланилган ҳолда ташкил қилинди.

➖ Бу каби дарсларнинг ўтказилиши ўқувчиларни амалий ва назарий билимларини янада оширишга хизмат қилади. Айниқса, дарс жараёнидаги қизиқарли ва таълим стандартларига жавоб берадиган интерфаол методлардан фойдаланиш ўқувчиларни фанга бўлган қизиқишини янада ортишига ундайди.

Рўйхатдан ўтиш
  • Ҳозир сайтда
  • 5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси