Қизириқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
ҚИЗИРИҚ ТУМАНИДА НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ.

Қизириқ туманининг биринчи секторида жойлашган "Қорасув" маҳалласида туман ҳокими
Рустам Пардаев бошчилигида ўтказилган сайёр қабулда туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда тегишли мутасаддилар иштирок этишди. Сайёр қабулда фуқароларнинг ҳар бир мурожаати алоҳида назоратга олиниб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди Хусусан, фуқароларнинг уй-жой, моддий ёрдам, кредит ва йўл масалалари билан боғлиқ мурожаатларини ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли раҳбарларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.


Мурожаатларнинг аксарияти жойида ўрганилиб, ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди. Ечими маълум вақт талаб этадиган масалалар юзасидан фуқароларга тушунтиришлар берилди ҳамда мурожаат масалалари бўйича тааллуқли ташкилот, корхона раҳбарларига аниқ вазифалар ва топшириқлар берилди.

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси