2022 йил 1 январдан бошлаб ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овуллардаги ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси лавозими таъсис этилди.
Шу жумладан тумандаги 31 та маҳаллада фаолиятини бошлаган ҳоким ёрдамчиларига туман ҳокими Рустам Пардаев томонидан компьютер жамланмаси топширилди.
Албатта, халқимизда “Иш қуролинг соз бўлса – машаққатинг оз бўлур”, деган нақл бор. Ҳоким ёрдамчилари фаолият юритиши учун зарурий шарт-шароит яратиш мақсадида берилган замонавий компьютер жамланмалари уларнинг иш фаолиятида унум ва самара бўлишини таъминлайди.
© Қизириқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати веб-сайтлари 2024