Қизириқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
"СИЁСИЙ (МАЪРИФАТ) СОАТИ"
Тадбирлар / 2021-03-02

Жорий йилнинг 8 январ куни онлайн режимда туман ҳокимлигининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан тавсия қилинган “Сиёсий (Маърифат) соат”и ўтказилди. Унда туман ҳокимлиги аппарати ходимлари, туман ҳокимлиги молия бўлими мудири ҳамда бошқа мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этишдилар.

“Сиёсий (Маърифат) соат”ида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасидан келиб чиқадиган устувор вазифалар, Коррупсиянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатини самарали амалга ошириш йўллари каби мавзулар юзасидан масъулларнинг маърузалари тингланди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан туман ҳокимининг ўринбосарлари ва ташкилий-назорат гуруҳ раҳбари А.Иботовлар мулоҳазалар билдиришди.

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси