Қизириқ тумани “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Муродова Муҳайё Мурод қизи тўғрисида
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Қизириқ тумани “Истиқлол” мфй Маданият кўчасида яшовчи Муродова Мухайё Мурод қизи 1981-йил 27-мартда туғилган. Фуқаро муқаддам турмушга чиқмаган. 2017-йил Россия Федерациясидан қайтишда 1 нафар вояга етмаган фарзанд олиб келган, хозирги кунда 1 нафар фарзандига бола нафақа пули олиб келмоқда. Боласининг исми Муродова Умида Шерзод қизи 08.05.2010 йилда туғилган. Муродова Мухайё меҳнатга лаёқатли ногиронлик группасига чиқмаган.
Фуқаро Муродова Муҳайё Муродов Аслиддинни менинг фарзандим деб, ҳозирги кунда укаси Баратов Хожиакбар номига расмийлаштириб берганман деган ёлғон маълумотни барча давлат ташкилотларига айтиб келмоқда, фуқаро ҳозирги кунда укаси Баратов Хожиакбар (10.05.1982-йил), синглиси Тиловова Маъмура (31.12.1996-йил), келини Чориева Қизларгул (16.03.1985 йил) лар билан оилада бирга яшаб келмоқда. Онаси Қўзиева Қўзигул (02.03.1959 йил), ҳозирги кунда 11 йилдан буён Россия Федерациясида яшаб келмоқда.
Фуқаро 2020-йилда “Аёллар дафтари”нинг 1-босқичининг 3-тоифаси рўйхатига киритилиб, доимий озиқ-овқат маҳсулотлари берилиб келинганлиги ва 1-сектор томонидан оиласи назоратга олинганлиги, шунингдек, “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан 700,0-800,0 минг сўм моддий ёрдам пули берилган. Шунингдек, шу йили “Аёллар дафтари” рўйхатидан чиқарилиб, “Темир дафтар” рўйҳатига киритилган. Фуқарога "Микрокредитбанк" Қизириқ филиалидан паррандачилик йўналиши учун оилавий тадбиркорлигини ривожлантириш учун 18,0 млн.сўм имтиёзли кредит ажратиб берилган бўлсада, ушбу кредитдан мақсадсиз фойдаланган. Ҳозирги кунда яшаш ҳонадонида умуман парранда мавжуд эмаслиги аниқланди.
Фуқаронинг синглиси ушбу ҳонадонда яшовчи Тиловова Маъмура турмушга чиқмаган, жорий йил 1-апрел куни “Ёшлар дафтари”га киритилиб субсидия асосида тикув машинкаси берилган. Келини Чориева Қизларгул “Аёллар дафтари” 1-тоифа рўйхатига киритилиб 5,0 млн.сўм "Микрокредитбанк" Қизириқ филиалидан паррандачилик йўналиши учун имтиёзли кредит ажратиб берилган, лекин мақсадсиз ишлатган.
Бундан ташқари, фуқаро 2020-йилдан ҳозирги вақтгача “Темир дафтар” рўйхатига киритилиб, туман ҳокимлиги томонидан моддий ёрдам ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари берилиб келинмоқда.
Фуқаро касаллиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 мартдаги ПҚ-5020-сонли қарорини 6 банди б-пунктига асосида 15.07.2022 йилдаги №34 шартномасига асосан мураккаб жарроҳлик амалиёти учун Республика “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадли давлат жамғармаси” ҳисобидан 9 млн 200 минг.сўм моддий ёрдам пули шартнома асосида ўтказиб берилиб, вилоят кўп тармоқли шифохонасида жарроҳлик амалиёти амалга оширилган.
Муродова Мухайё Мурод қизи 2022 йил 11-октябр куни туман ҳокимлигига уй-жой билан таъминлаш масаласи бўйича мурожаат қилганлиги сабабли 2022 йил 12-октябр куни “Истиқлол” МФЙга бориб фуқаронинг хонадони ўрганилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги “Уй-жойга мухтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш ҳамда Тошкент шаҳрида бошпанасиз, оғир турмуш шароитига тушиб қолган фуқароларнинг яшаш шароитларини яхшилаш чора-тадбирлар тўғрисида”ги №737-сонли қарорига асосан, Қизириқ туманидаги Нотурар жойларда истиқомат қилаётган, шунингдек, ота-онасидан ёки уларнинг биридан айрилган ҳамда ёлғиз онаси, ёлғиз отаси ёки бошқа шахслар қаромоғида бўлган вояга етган уй-жойга мухтож хотин-қизларга ташкил этилаётган тумандаги “Работак” мфй да ташкил этилган “Ижтимоий уй” дан яшаш учун хона ажратиб берилган ва яшаб келмоқда.
Шунингдек, Муродова Муҳайё Мурод қизининг фарзандига 24.09.2022 йил куни туман ҳокимлиги томонидан фарзандларига мактаб формаси учун кийим-кечак ҳамда ўқув қуроллари олиб берилди.
Қолаверса, ҳозирги вақтгача туман ҳокимлиги томонидан фуқарога барча байрамларда бир неча маротаба моддий ёрдам ва озиқ-овқат бериб келинмоқда. Жумладан, 23.10.2022 йил куни ҳонадонига 1 қоп ун (олий навли), 2 кг гўшт, 2 кг шакар ҳамда 5 литрлик ўсимлик ёғи, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари доимий равишда олиб берилиб келинмоқда.
Шунингдек, фуқарога туман ҳокими томонидан 2022 йил 30-декабр куни оиласига ва фарзандларига “ЯНГИ ЙИЛ” савғаси (фарзандлариги байрамона ширинликлар, оиласига 2 кг гўшт, 2 кг шакар, 2 кг картошшка, 2 кг пиёз ҳамда 5 литрлик ўсимлик ёғи, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари) олиб бориб топширилди ҳамда мавжуд бўш иш ўринларга таклиф қилинди, лекин, рад этди. Бундан ташқари, фуқарога 2023 йил январ ойида хонадонига иситиш печкаси олиб бориб берилди.
2023 йил май ойида Россия давлатига ишлаш учун кетиб 2023 йил декабрь ойининг бошларида қайтиб келиш йўл харажатлари учун 2 млн сўм пул маблағи берилган.
Бундан ташқари, фуқаро Муродова Мухайёга 2023 йил 31 декабрь куни туман ҳокими томонидан 2 миллион сўм пул маблағи ва фарзандларига янги йил совғалари берилган.
шу билан биргаликда 2024 йил январ ойида туман тиббиёт бирлашмаси Терапия бўлимида ҳомийлик асосида бепул даволаниб чиққан.