Қизириқ туман ХТБ га қарашли 12-умум таълим мактабида тумандаги барча мактаб директорлари билан туман ҳокими Р.Пардаев таълим тарбия соҳасида олиб борилаётган ишлар, таълим сифати ва болаларнинг бўш вақтини сифатли олиб бориш бўйич яқиндан танишиб чиқди.
Davlatimiz rahbari tashabbusi bilan hayotga izchil tatbiq etilayotgan ijtimoiy holati og‘ir bo‘lgan mahalla fuqarolar yig‘iniga qarashli yangi ta’mirlangan ko‘chalar, chekka-chekka hududlardagi aholi uchun barpo etilayotgan zamonaviy uy-joylar, ta’lim muassasalari, dam olish maskanlari qator xizmat ko‘rsatish shahobchalarining yangicha qiyofasida o‘zining yorqin ifodasini topmoqda.
ҚИЗИРИҚ ТУМАНИДА НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ.
Қизириқ туманининг биринчи секторида жойлашган "Қорасув" маҳалласида туман ҳокими Рустам Пардаев бошчилигида ўтказилган сайёр қабулда туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда тегишли мутасаддилар иштирок этишди.
Бугунги қабулда тумандаги 127 нафар тадбиркор ўзини қийнаётган масалалар бўйича туман ҳокимига мурожаат қилди. Мурожаатларнинг асосий қисми тижорат банкларидан кредит олиш, қурилишга рухсат бериш ва бошқа масалалар билан боғлиқ бўлди.
Қабул давомида тадбиркорлардан тушган мурожаатларнинг кўпчилиги жойида ҳал этилган бўлса, ечими маълум вақт талаб этадиган масалалар юзасидан соҳа мутасаддиларига аниқ вазифалар юклатилди. Барча мурожаатларнинг ижроси туман ҳокими Рустам Пардаев томонидан назоратга олинди.
© Қизириқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати веб-сайтлари 2024