Қизириқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
РАСМИЙ МУНОСАБАТ!

РАСМИЙ МУНОСАБАТ!



Жорий йилнинг 18 ноябрь куни ижтимоий тармоқлар орқали Қизириқ туманидаги бир гуруҳ фермер хўжаликлари раҳбарларини 2023 йил ҳосили учун бошоқли дон экиш жараёнида тумандаги “SURXON COTTON TEXTILE CLUSTER” МЧЖ ХК ходимлари билан ўзаро келишмовчиликлари сабабли 14 нафар фермер ҳужаликлари рахбарлари қамалганлиги акс этирилган видеомурожаат тарқалган.

Ушбу ведиомурожаатда келтирилган ҳолатлар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан

14.11.2020 йил куни ўтказилган видеоселекторида “Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида замоновий агросаноат кластерини ташкил этиш тўғрисида”ги берилган топшириқнинг ижросини таъминлаш юзасидан Халқ депутатлари Қизириқ туман Кенгашининг 10.12.2020 йилдаги 99/VI-22-сонли сессия қарори билан тумандаги жами 25.313 гектар ер майдонларини туман ҳокимлиги захирасига олиш ҳамда туманда янги ташкил этилган “SURXON COTTON TEXTILE CLUSTER” МЧЖ ХКга ажратиб бериш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

20.08.2021 йилдаги “Сурхондарё вилоятида замонавий агросаноат кластерларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 534-сонли қарорига асосан Қизириқ туман ҳокимлиги захирасида бўлган 24.3 минг гектар ер майдонлари “SURXON COTTON TEXTILE CLUSTER” МЧЖ ХКга 25 йил муддатга ижарага бериш тўғрисида қарори қабул қилинган.

Бироқ, О.Туропов бошчлик қилаётган “П.Туропов” ва 13 нафар бошқа фермер ҳужалик рахбарлари томонидан юқорида келтирилган Вазирлар Маҳкамаси қарорини ўзларига тегишли қисмларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида Тошкент туманлараро маъмурий судига шикоят қилишган.

Тошкент туманлараро маъмурий судининг ҳал қилув қарорларига асосан уларнинг шикоятлари қаноатлантиришдан рад этилган.

Кейинчалик О.Туропов бошчлик қилаётган “П.Туропов” ва 13 нафар бошқа фермер ҳўжалик раҳбарлари суднинг ҳал қилув қароридан норози бўлиб Тошкент шаҳар маъмурий судига апелляция тартибида шикоят қилишган.

Апелляция инстанцияси судининг ҳал қилув қарорига асосан Тошкент туманлараро маъмурий судининг ҳал қилув қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган ҳамда ариза талабидан воз кечиш ҳақидаги аризаларига асосан ушбу маъмурий иш юритишдан тугатилган.

Термиз туманлараро маъмурий судининг ажримига асосан О.Туропов бошчлик қилаётган “П.Туропов” ва 13 нафар бошқа фермер ҳўжалиги раҳбарлари  Термиз туманлараро маъмурий судининг ҳал қилув қарорларининг ижросини таъминлаш юзасидан қилган шикоятлари ҳам рад этилган.

Ҳозирда юқорида номлари келтирилган фермер ҳўжалиги рахбарларининг ерга бўлган ҳуқуқлари бўлмасада, ўзбошимчалик билан “SURXON COTTON TEXTILE CLUSTER” МЧЖ ХКга тегишли ер майдонларига 2023 йил ҳосили учун ғалла экишмоқчи бўлишган.

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни “SURXON COTTON TEXTILE CLUSTER” МЧЖ ХК ходимларининг О.Туропов ва бошқалар ғалла экишга тўсқинлик қилаётганлиги тўғрисидаги мурожаати юзасидан туман ИИБ ходимлари ғалла экилаётган майдонларга тартиб сақлаш ва бошқа кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида боришган.

Туман ИИБ томонидан О.Туропов ёки бошқа фермер ҳўжаликлари рахбарлари қамалмаган.

АЁЛЛАР ЭЪЗОЗДА

     Аёл у меҳрибон она, у лобар опа-сингил, у вафоли ёр, у севимли қиз. Аёлларни қанча эъзозласак шунча оз. Аслида аёллар ҳар куни эъзозда. Халқаро қишлоқ аёллари кунида эса улар янада ҳурмат-иззатда бўлдилар.

75127
0
ҚАДРИНГ БАЛАНД БЎЛСИН, ОНА ТИЛИМ!

 Бугун Қизириқ туманида Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 33 йиллиги муносабати билан  “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” мавзусида маънавий-маърифий байрам тадбири бўлиб ўтди.

75127
0
ЯШИЛ МАКОН УМУММИЛЛИЙ ДАВЛАТ ДАСТУРИ ДОИРАСИДА

  Қизириқ туман ҳокимлиги ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими томонидан "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида "долзарб 40 кун" кўчат экиш тадбирини сифатли ва тизимли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда

75128
0
АҲОЛИНИНГ ҲЕЧ БИР МУРОЖААТИ ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ

   Айни пайтда Қизириқ туманидаги "Янгиобод" маҳалласида Қизириқ туман ҳокими Р.Пардаев иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтмоқда.

75128
0
Барчаси: 129 та
Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси