Жорий йилнинг 14 октябрь куни Қизириқ туманида ижтимоий тармоқ фаоллари ва блогерлар иштирокида Пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур иштирокчилари Қизириқ туманидаги барча соҳаларда амалга оширилган ва оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига асосан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 2021-2022-йилларда экилган кўчатларнинг мониторинги бўйича туман молия бўлими, Банк бошқаруви, Бандликка кўмаклашиш бўлими, Ғазначилик бўлими, Пенсия жамғармаси, Солиқ бўлими, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ташкилот раҳбарларининг ҳисоботи Қизириқ туман ҳокими Р.Пардаев, ҳоким ўринбосари Р.Эшбоев туман кенгаши депутати Қ.П.Игамбердиевалар иштирокида эшитилди.
Бугун вилоят кенгаши депутатлигига 25-Охунбобоев сайлов округидан сайланган депутат Амирова Гулмира Шодмоновна Қизириқ туман депутатлари билан биргаликда Қишлоқ хўжалик қурилиш коллежида ўз ҳудуд сайловчилари билан учрашув ўтказди.
© Қизириқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати веб-сайтлари 2023