Қизириқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
ОЧИҚ МУЛОҚОТ

ОЧИҚ МУЛОҚОТ

10319
0

Қизириқ туманида белгилаб берилган топшириқлар ижроси ўрганилди

Қизириқ туманида белгилаб берилган топшириқлар ижроси ўрганилди

10317
0

ҚИЗИРИҚ ТУМАНИДА "ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ" ТОПШИРИЛДИ

ҚИЗИРИҚ ТУМАНИДА "ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ" ТОПШИРИЛДИ

11423
0

ТУМАН ҲОКИМИ АҲОЛИ ЯШАШ ШАРОИТЛАРИНИ ЎРГАНМОҚДА

Қизириқ туман ҳокими Ш.Ражабов бугун  “Наврўз” маҳалласида бўлиб, аҳоли вакиллари билан мулоқот қилди. Мулоқот давомида электр энергия таъминотини яхшилаш, йўл, ичимлик суви ва бошқа муаммолар юзасидан туман ҳокимига мурожаат қилинди.

РАСМИЙ МУНОСАБАТ!

РАСМИЙ МУНОСАБАТ!



Жорий йилнинг 18 ноябрь куни ижтимоий тармоқлар орқали Қизириқ туманидаги бир гуруҳ фермер хўжаликлари раҳбарларини 2023 йил ҳосили учун бошоқли дон экиш жараёнида тумандаги “SURXON COTTON TEXTILE CLUSTER” МЧЖ ХК ходимлари билан ўзаро келишмовчиликлари сабабли 14 нафар фермер ҳужаликлари рахбарлари қамалганлиги акс этирилган видеомурожаат тарқалган.

Ушбу ведиомурожаатда келтирилган ҳолатлар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан

14.11.2020 йил куни ўтказилган видеоселекторида “Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида замоновий агросаноат кластерини ташкил этиш тўғрисида”ги берилган топшириқнинг ижросини таъминлаш юзасидан Халқ депутатлари Қизириқ туман Кенгашининг 10.12.2020 йилдаги 99/VI-22-сонли сессия қарори билан тумандаги жами 25.313 гектар ер майдонларини туман ҳокимлиги захирасига олиш ҳамда туманда янги ташкил этилган “SURXON COTTON TEXTILE CLUSTER” МЧЖ ХКга ажратиб бериш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

20.08.2021 йилдаги “Сурхондарё вилоятида замонавий агросаноат кластерларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 534-сонли қарорига асосан Қизириқ туман ҳокимлиги захирасида бўлган 24.3 минг гектар ер майдонлари “SURXON COTTON TEXTILE CLUSTER” МЧЖ ХКга 25 йил муддатга ижарага бериш тўғрисида қарори қабул қилинган.

Бироқ, О.Туропов бошчлик қилаётган “П.Туропов” ва 13 нафар бошқа фермер ҳужалик рахбарлари томонидан юқорида келтирилган Вазирлар Маҳкамаси қарорини ўзларига тегишли қисмларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида Тошкент туманлараро маъмурий судига шикоят қилишган.

Тошкент туманлараро маъмурий судининг ҳал қилув қарорларига асосан уларнинг шикоятлари қаноатлантиришдан рад этилган.

Кейинчалик О.Туропов бошчлик қилаётган “П.Туропов” ва 13 нафар бошқа фермер ҳўжалик раҳбарлари суднинг ҳал қилув қароридан норози бўлиб Тошкент шаҳар маъмурий судига апелляция тартибида шикоят қилишган.

Апелляция инстанцияси судининг ҳал қилув қарорига асосан Тошкент туманлараро маъмурий судининг ҳал қилув қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган ҳамда ариза талабидан воз кечиш ҳақидаги аризаларига асосан ушбу маъмурий иш юритишдан тугатилган.

Термиз туманлараро маъмурий судининг ажримига асосан О.Туропов бошчлик қилаётган “П.Туропов” ва 13 нафар бошқа фермер ҳўжалиги раҳбарлари  Термиз туманлараро маъмурий судининг ҳал қилув қарорларининг ижросини таъминлаш юзасидан қилган шикоятлари ҳам рад этилган.

Ҳозирда юқорида номлари келтирилган фермер ҳўжалиги рахбарларининг ерга бўлган ҳуқуқлари бўлмасада, ўзбошимчалик билан “SURXON COTTON TEXTILE CLUSTER” МЧЖ ХКга тегишли ер майдонларига 2023 йил ҳосили учун ғалла экишмоқчи бўлишган.

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни “SURXON COTTON TEXTILE CLUSTER” МЧЖ ХК ходимларининг О.Туропов ва бошқалар ғалла экишга тўсқинлик қилаётганлиги тўғрисидаги мурожаати юзасидан туман ИИБ ходимлари ғалла экилаётган майдонларга тартиб сақлаш ва бошқа кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида боришган.

Туман ИИБ томонидан О.Туропов ёки бошқа фермер ҳўжаликлари рахбарлари қамалмаган.

Барчаси: 103 та
Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси