Қизириқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
“ОБОД ҚИШЛОҚ” ВА “ОБОД МАҲАЛЛА” ДАСТУРИ БЎЙИЧА  АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР
“ОБОД ҚИШЛОҚ” ВА “ОБОД МАҲАЛЛА” ДАСТУРИ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил
18 мартдаги “2022-2026 йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, ПҚ-172-сонли қарорига мувофиқ 2022 йилда туманнинг “Қишлоқозон” маҳалласи ҳудудидаги  2-бўлим ва
3-бўлим қишлоқларида қурилиш таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш кўзда тутилган.

Ичимлик сув таъминотини яхшилаш бўйича  дастур доирасида 17,8 км ичимлик сув қувурларини тортиш ва 1 та сув тўплаш ва тарқатиш иншоотини қуриш ишларини амалга ошириш белгиланган, амалда 2-бўлимини ичимлик суви билан таъминлаш (10,7 км тармоқ тортиш) қувур тортиш ишлари якунланиб, 245 дона сув ҳисоблагич ўрнатиш ишлари белгиланиб, амалда ишлар бажарилди.

Шу қаторда 3-бўлим аҳоли пунктини ичимлик суви билан таъминлаш (7,1 км тармоқ тортиш ва 1 та сув тўплаш ва тарқатиш иншооти қуриш (материаллар заҳираси яратилган)) 6,0 км тармоқ тортилиб, ишлар бажарилган.

Ички йўллар бўйича  жами 20,3 км шундан; 1,9 км цемент бетон, 9,7 км асфальт ва 8,7 км шағаллаштириш ишлари белгиланган.       
        Шу жумладан 2-бўлим қишлоғида 5,4 км асфальт, 1,1 км цемент бетон ва 4,0 км шағал қоплама ишлари белгиланган, амалда 3,8 км шағал қоплама ҳамда 3,72 км асфальт ва 0,4 км цемент бетон қоплама ишлари бажарилди.       
        3-бўлим қишлоғида 3,9 км асфальт, 0,8 км цемент бетон ва
5,2 км шағал қоплама ишлари белгиланган, амалда 4,5 км шағал қоплама ва 1,9 км асфальт ва цемент бетон қоплама ишлари бажарилди.

 

Электр тармоқлари бўйича 871,8 млн.сўмлик, 2-бўлим қишлоғига 4,0 км электр тармоқларини ва 1 дона трансформаторларни реконструкция қилиш белгиланиб, амалда ишлар якунланди.     
        3-бўлим қишлоғига 3,5 км электр тармоқларини ва 1 дона трансформаторни реконструкция қилиш белгиланиб, амалда тармоқлар тортилиб, 1 дона трансформатор ўрнатилди.

Газ таъминоти бўйича 8,5 млн.сўмлик 2-бўлим қишлоғида
0,6 км газ тармоқларини жорий таъмирлаш ва 1 дона газ тақсимлаш пунктларини таъмирлаш ҳамда аҳолини 4 дона маиший газ баллонлари билан таъминлаш белгиланган, амалда ишлар бажарилди.
        3-бўлим қишлоғида 1,1 км газ тармоқларини жорий таъмирлаш ва 1 дона газ тақсимлаш пунктларини таъмирлаш ҳамда аҳолини 4 дона маиший газ баллонлари билан таъминлаш белгиланган, амалда ишлар бажарилди..

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси бўйича

-160 ўринли 41-сонли мактаб ва мактаб филиали биноси
мукаммал таъмирлаш ишлари белгиланган амалда объект фойдаланишга топширилди.

21-сонли мактабга реконструкция орқали янги қўшимча
120 ўқув ўринли бино қуриш ишлари бажарилди.

-"Қишлоқозон" маҳалла фуқаролар йиғини учун маъмурий бино қуриш ишлари белгиланиб, объект мукаммал таъмирланиб  фойдаланишга топширилди

-1150 дона дарахт кўчатларини экиш ишлари белгиланган, амалда дарахт кўчатлари хомийлар ва хашар йўли билан ижтимоий соҳа объектлари ҳудуди ва аҳоли томонидан хонадаонлар ва кўча бўйларига экилган. 
        -50 та аҳоли уй-жойларини таъмирлаш ишлари режалаштирилган, амалда 50 та уй-жойларда ҳам аҳоли ва хомийлар томонидан ишлар бажарилди.    
        -1 та бекат қурилиши режалаштирилиб, амалда объект фойдаланишга топширилган.

 

 

Қизириқ туманидан ўтувчи Давлат аҳамиятидаги 4Р-100 "Мангузар
қ-Жарқўрғон ш-Бандихон қ-Олтинсой қ.-Денов ш" автомобил йўлининг
57-63 км оралиғидаги 1,1 км қисмида асфальт ётқизиш ишларини CONTACT SILK TRANS MCHJ томонидан якунлаб, қолган 4,9 кмда тош ётқизилиб асфальт ётқизишга тайёрланди.

        Ушбу йўлининг 84-92 кмлар оралиғида “Мега қурувчи инвест” МЧЖ томонидан 4,5 кмда тош ётқизилиб асфалт ётқизишга тайёрланди ҳамда қолган 3,5 км қисмида эски асфальтни қирқиб олиб тош ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда.

        Давлат аҳамиятидаги 4Р-100”А” “М-39 авто йўлига чиқиш" йўлининг
1-3 км оралиғидаги 1,0 км қисмида Қизириқ туман йўллардан фойдаланиш УК томонидан эски асфалти қирқиб олиниб тош ётқизилди ҳамда қолган
1,0 км қисмида эски асфалти қирқилиб тош ётқизишга тайёрланмоқда.
         Жорий йилда 176,2 км ички хўжалик йўлларни таъмирлаш режалаўтирилган бўлиб, бугунги кунга қадар 34,7 км ички хўжалик йўллари таъмирланди қолган қисми йил якунига қадар амалга оширилади.

ХАЛҚНИНГ БИРДАМЛИГИ - БАРАКА НИШОНАСИ
ХАЛҚНИНГ БИРДАМЛИГИ - БАРАКА НИШОНАСИ

Юртимизга кўклам сеп ёйиши арафасида олиб борилаётган таъмирлаш-оқлаш, тозалик ва ободонлаштириш ишлари маҳаллаю кўчалар кўркига кўрк қўшишмоқда.

Шу сабаб, айни вақтда Қизириқ туманидаги кўп қаватли уйларнинг фасад қисмлари туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан таъмирланмоқда.

Туманнинг саховатпешалари томонидан ободонлаштириш бошқармаси ҳамда маҳалла фуқаролари учун камтарона дастурхон тузатилиб, ош тарқатилди. Ушбу хайрли ишдан барча мамнун бўлди.

“Қизириқ текстил” МЧЖда 100 нафар хотин-қизлар бандлиги таъминланди
“Қизириқ текстил” МЧЖда 100 нафар хотин-қизлар бандлиги таъминланди

Қизириқ тумани “Шодлик” маҳалласида жойлашган “Қизириқ текстил” МЧЖнинг тикувчилик корхонаси фаолияти кўздан кечирилди. Ҳозирги кунда 185 нафар хотин-қизлар бандлиги таъминланган корхонада асосан кийим-кечаклар тикилади.

 

Бугун корхона имкониятларидан фойдаланган ҳолда Қизириқ туманининг 18 та маҳалласидаги 100 нафар ишсиз хотин-қизлар ушбу тикувчилик корхонасига ишга жойлаштирилди. Уларга корхонанинг ўзида тикувчилик ўргатилади ва ушбу давр мобайнида ҳам ўртача иш ҳақи тўлаб борилади.

Янги ишга қабул қилинган хотин-қизлар тикувчиликни ўрганиб, мастер бўлишгач 1,5-2 млн сўмгача ойлик иш ҳақлари тўланади. Шунингдек, корхонада ишчи-ходимлар учун овқатланиш, ишга қатнашлари учун автобуслар қанови йўлга қўйилади.

Қизириқ туманида 2,6 гектарлик янги лимонзор ташкил этилмоқда
Қизириқ туманида 2,6 гектарлик янги лимонзор ташкил этилмоқда

Бугун вилоят ҳокими Қизириқ туманига ташрифи давомида “Зартепа” маҳалласи ҳудудида 2,6 гектар майдонда ташкил этилаётган лимончилик комплекси билан танишди. Ушбу комплексда ҳозирги кунда 2 минг туп “Мир” навли лимон кўчатлари экиш ишлари олиб борилмоқда. Кўчат экиш тадбирида вилоят ҳокими ҳам иштирок этди.

“Келажак замини” МЧЖ томорқа хизмати томорқачилик кластери томонидан амалга оширилаётган мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 2 млрд сўм бўлиб, 30 та янги иш ўринлари яратилган ва шу ерлик ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланган.

 

Вилоят раҳбари комплекс билан танишув давомида тадбиркорга қатор орасига сабзавот ва кўкат экинлари экиш бўйича ўз тавсияларини берди ҳамда масъулларга ҳудудда яшовчи аҳоли хонадонларида ҳам лимон етиштиришни йўлга қўйиш бўйича мутахассисларни жалб қилган ҳолда тарғибот ишларини олиб бориш топширилди.

“Истара деҳқон бозори” комплексининг замонавий лойиҳасига старт берилди
“Истара деҳқон бозори” комплексининг замонавий лойиҳасига старт берилди

Бундан аввалги ташрифлар давомида Қизириқ тумани “Истара деҳқон бозори”ни замонавий савдо комплексига айлантириш бўйича лойиҳалар тақдимоти билан танишилиб, тегишли таклиф ва тавсиялар берилган эди.

 

Бугун ушбу савдо комплексининг қурилишига тамал тоши қўйилди. Тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, бозор қурилишини бошлаб берди.

Барчаси: 129 та
Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси