Қизириқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Ташаббусли бюджет жараёнларини ўтказиш ҳамда молиялаштириш тартиби тўрисидаги низомга 6-илова
Эълонлар / 2024-07-01
      Tashabbusli byudjet jarayonlarini o'tkazish hamda moliyalashtirish tartibi  to'risidagi nizomga 6-ilova
Qiziriq tumani bo'yicha tashabbusli byudjetlashtirish natijalari yuzasidan
MA’LUMOT
  2024 yil  01 iyul
T/r Ko‘rsatkich nomi Summa
(mln so‘m)
1. Yil (chorak) boshiga qoldiq 1739,6
  Shundаn avvalgi avvalgi mfvsumlardag'olibbolgan loyihalaruchunajratilgan mablag' 0
2. Hisobot dаvridа "Fuqагоlаr taslrabbusi jatng'armasi"ga o'tkazilgan nrablag' 9812,8
3. Fuqaro1аr tashabbusi jamg'аrпrаsidan tadbiгlarrri rno1iyalaslrtirish uchun
yo'naltirilgan.
11336,1
3.1. Baictrilgaп ishlar uсhttп hisclbvuraq/arclctп tпoliyalashtirilяctп mablаg 3948,9
3.2. Hisobvarаqlardagi qoldiq 7387,2
4 Fuqarolar tashabbusi jamg‘armasidagi qoldiq mablag‘ 216,3
           
           
Т/р Bajarilgan tadbirlar nomi Moliyalashtiril-gan takliflar soni  ko‘rsatkichlar
o‘lchov birligi miqdori sariflangan mablag‘lar
1. Hududiy ichki yo‘llar 4 umumiy uzunligi   100,9
2. Umumta’lim maktablarini ta’mirlash va jihozlash 1 soni   6,9
3. I\4aktabgacha ta'linr
tashkilotlarini ta'nrirlash va jihozlash
  soni    
4. Sog‘liqni saqlash muassasalarini ta’mirlash va jihozlash 4 soni   2988,6
5. Boslrqa ijtimoiy soha
muassasalaгini ta' mirlash va jihozlash
  umumiy uzunligi    
6. Ichimlik suvi taminotini yahshilash   soni    
7. Transsformator , ustun va simlarni almashtirish   umumiy uzunligi, soni    
8. Hududlarnitartibgakeltirish(obodonlashtirish va ko'kalamzorlashtirish)   tadbirlar soni    
9. Boshqa tadbirlar 1 soni   852,5
Jami: 10 Х Х 3 948,9
           
           
   Hokimning iqtisodiyot, kambag‘allikni     
  qisqartirish bo‘yicha birinchi o‘rinbosari :   U.Panjiev
           
  Qiziriq tuman Iqtisodiot va moliya bo‘limi boshlig'i v.v.b: E.Xudoyqulov
19868
0

Янгиланган Конституция – ислоҳотлар ва имкониятлар асоси
Янгиланган Конституция – ислоҳотлар ва имкониятлар асоси
Эълонлар / 2024-05-31

Янгиланган Конституция – ислоҳотлар ва имкониятлар асоси

 

Барчамизга маълумки, сўнгги олти йилда эришган ютуқларимиз, хусусан, иқтисодиёт, инсон ҳуқуқлари, одил судлов, сўз ва эътиқод эркинлиги, ижтимоий ҳимоя соҳаларидаги юзлаб чекловларнинг олиб ташлангани, нақд пул, валюта, кредит масалаларидаги муаммолар ҳал қилингани, қўшниларимиз билан орамиздаги “музлар эригани” ва бошқа ижобий ҳаракатлар ортга қайтмаслигининг конституциявий ҳимоясини таъминлаш, бу ютуқлар, ҳуқуқ ва эркинликлардан нафақат ҳозирги, балки келажак авлодларимиз ҳам эмин-эркин фойдаланиши учун уларни, албатта, Конституцияда муҳрлаб қўйиш талаб этилди. Натижада янги Конституциядаги моддалар сони амалдаги 128 тадан 155 тага, нормалар сони 275 тадан 434 тага ошди. Яъни Асосий қонунимиз матни қарийб 65 фоизга ортди ва халқимиз таклифлари асосида янгиланди.  

Конституциянинг 1-моддасидаги “Ўзбекистон – суверен демократик республика” жумласи Янгиланган Конституциямизда “Ўзбекистон – бошқарувнинг республика шаклига эга бўлган суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат” деган норма мустаҳкамланди.  

Янги киритилган ўзгартиришларга кўра, Ўзбекистонда ҳуқуқий давлат тамойили мустаҳкамланди, эндиликда барча жараёнлар қонуний асослар устига қурилади, давлат хизматчиларидан ҳуқуқ доирасида фикрлаш, барча масалаларга ҳуқуқий кўз билан қараш талаб этилади. Қолаверса, ҳуқуқий давлатда барча фуқаролар қонун олдида тенг бўлади, давлат ҳокимиятининг олий органлари ҳам қонунларга бўйсунади ва қонунларнинг муқаррар ижросини таъминлайди.  

Ўзбекистон ўзини ижтимоий давлат деб эълон қилиши билан, ҳар бир фуқаросига муносиб турмуш кечириши учун шарт-шароит яратиш мажбуриятини олмоқда. Бу – мавжуд ресурсларни ижтимоий адолат тамойиллари асосида тақсимлаш, жамиятда кучли табақаланиш авж олишига йўл қўймаслик, энг заиф қатламлар учун ҳам сифатли таълим ва тиббиёт кафолатланиши, самарали ижтимоий ҳимоя дастурлари ишлаши, имконияти чекланган ва қўлловга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш, адолатли меҳнат қонунчилиги ва жозибадор пенсия тизими кабиларни англатади. Оддийроқ айтганда, энг камбағал оиланинг болаларида ҳам соғ-саломат ўсиб-улғайиб, яхши таълим олиб, фаровонликка эришиш имконияти бўлиши керак.  

Дунёвий давлатда давлат ва дин бир-биридан ажратилган бўлади. Давлат диний эътиқодидан қатъи назар барчага бир хил муносабатда бўлади, динга оид масалаларда нейтрал позицияни эгаллайди.  

Шунингдек, Янги Конституциянинг 154-моддаси билан, 1-моддадаги қоидаларни қайта кўриб чиқиш мумкин эмас, деб белгиланди. Худди шунингдек, 154-модданинг ўзидаги айнан шу қоидадан иборат банд ҳам қайта кўриб чиқилиши мумкин эмас. Бошқача айтганда, бу норма – Ўзбекистон ҳеч қачон демократиядан воз кечмаслиги, ҳуқуқий давлатчиликка содиқлиги, монархияга ёки исломий республикага айланмаслигини назарда тутади.  

Янгиланган Конституциямиздаги муҳим ўзгаришлардан яна бири, унинг 15-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади.  

Конституциянинг тўғридан-тўғри амал қилиши фуқароларга нафақат қонунлар, балки бевосита Конституциядаги нормаларга ҳам асосланган ҳолда иш олиб боришга, хусусан, судга мурожаат қилишга имкон беради.  

Шунингдек, Конституциямиздаги яна бир муҳим ўзгартириш: барча ноаниқликлар – инсон фойдасига ҳал этилади. Конституциянинг янги таҳририга асосан  “Инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилади”. Яъни эндиликда қонунчиликда аниқ белгилаб қўйилмаган масалаларда зиддият юзага келса, масала давлат эмас, инсон фойдасига ҳал этилади.Бундан ташқари, турли ҳужжатларни юритишда давлат органлари томонидан хато-камчилик ўтган тақдирда, масалан, пенсия тайинлашда тегишли ҳужжатлар базадан топилмай, ноаниқлик юзага келганида ҳам вазият фуқаро фойдасига ҳал этилиши керак.

Бундан ташқари, Янги Конституциямизга ўқитувчилар ҳақида модда қўшилди. Ушбу модда икки банддан иборат: Яъни “Ўзбекистон Республикасида ўқитувчининг меҳнати жамият ва давлатни ривожлантириш, соғлом, баркамол авлодни шакллантириш ҳамда тарбиялаш, халқнинг маънавий ва маданий салоҳиятини сақлаш ҳамда бойитишнинг асоси сифатида эътироф этилади”. “Давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилади”.

Шу тариқа, устозлар ҳуқуқ соҳаси вакили бўлмаган, лекин олий қонунда алоҳида тилга олинган ягона касб эгаларига айланди. 

Хулоса ўрнида шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Янги қабул қилинган Конституция билан ҳар бир инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланди. Юртимизнинг инсонпарвар, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат эканлиги ҳуқуқий асосланди. Халқимиз муаллифлигида ишлаб чиқилган Янги Ўзбекистоннинг Янги Конституцияси мамлакатимиз тараққиёти, фуқароларимиз турмуш тарзини юксалтиришга хизмат қилади.

 

Сурхондарё вилоят жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси                                                     

                              Ж.Худойбердиев

 

 

ЎЗБЕКИСТОНДА АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ 2025—2026 ЙИЛЛАРГА РЕЖАЛАШТИРИЛМОҚДА
Эълонлар / 2024-05-17

ЎЗБЕКИСТОНДА АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ 2025—2026 ЙИЛЛАРГА РЕЖАЛАШТИРИЛМОҚДА

Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш ишларини 2025—2026 йилларда амалга ошириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда расмий статистика соқасида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тизим фаолиятини трансформатсия қилиш бўйича президент қарори билан тасдиқланган “йўл харитаси”да белгиланган.

25699
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 13-апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чоратадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарори ижроси юзасидан маблағ ажратиш тўғрисида.
Эълонлар / 2024-05-17

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 13-апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чоратадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарори ижроси юзасидан маблағ ажратиш тўғрисида.

25699
0

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
Эълонлар / 2024-04-25

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

РАСМИЙ СТАТИСТИКА ТЎҒРИСИДА

 

5-модда. Расмий статистика

Расмий статистика ушбу Қонуннинг қоидаларига мувофиқ давлат статистика органлари ва расмий статистиканинг бошқа тайёрловчилари томонидан тайёрланадиган ҳамда тарқатиладиган статистика маълумотларидан иборатдир.

6-модда. Расмий статистиканинг асосий принциплари

Расмий статистиканинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

мустақиллик

тушунарлилик ва шаффофлик;

аниқлик ва ишончлилик;

беғаразлик ва холислик;

статистик махфийлик;

  Қизириқ туман статистика бўлим бошлиғи                                                            Ф. Ходжанов   

27620
0
Барчаси: 59 та
Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси