Қизириқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚИЗИРИҚ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚИЗИРИҚ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ
Эълонлар / 2024-07-30

2024-йил ИИ-чорак якунларига кўра жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 13-апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2022-йил 18-апрелдаги “Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирлар бажарилиши юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг ҳисоботларини эшитиб бориш тўғрисида”ги КҚ-334-ВИ-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи в.б. Э.Худойқуловнинг халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, туризм, инвестисиялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссиясига берган ҳисоботини тинглаб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:

 

  1. Туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи в.б. Э.Худойқуловнинг жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирлар бажарилиши ва 2024-йил ИИ-чоракда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар юзасидан ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
  2. 2024-йил ИИ-чоракда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар, яъни ташаббусли бюджет натижалари бўйича маълумотлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Туман Иқтисодиёт ва молия бўлими (Э.Худойқулов) ҳамда туман ғазначилик бўлинмаси (Гʻ.Саидов)лар шартномаларга мувофиқ якуний маблағларни белгиланган тартибда ғолиб таклифларни молиялаштириш, натижалари бўйича маълумотларни туман ҳокимлиги ахборот хизмати (А.Бўриев) билан биргаликда келтирилган иловаларга мувофиқ шаклларда “Очиқ бюджет” ахборот портал ҳамда туман ижтимоий тармоқларининг расмий веб-сайтларига жойлаштириш ва ҳар чорак якунларига кўра, кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар жойлаштириб бориш вазифалари юклатилсин.
  4. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, туризм, инвестисиялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (Й.Умбаров), молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари У.Панжиев зиммасига юклатилсин.
  5. Ушбу қарор қабул қилинган кундан кучга киради.

 

 

Сессия раиси                                                    К.Муҳаммадиев

 

 

Аҳолини рўйхатга олиш тадбири қайси меъёрий- ҳуқуқий ҳужжатга асосан ўтказилади?
Эълонлар / 2024-07-10

Аҳолини рўйхатга олиш тадбири қайси меъёрий- ҳуқуқий ҳужжатга асосан ўтказилади?

, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5655-сон Фармонида алоҳида банд сифатида Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган.

20073
0

Коррупция-тараққиётга таҳдид.
Эълонлар / 2024-07-09

Коррупция-тараққиёт кушандаси.

Ҳозирги кунда дунё миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган энг бирламчи масалалардан бири коррупция муаммосидир. Шу боис унга қарши кураш халқаро миқиёсга кўтарилиб, жаҳон сиёсатининг муҳим масалаларидан бирига айланди. Бинобарин, ушбу иллат нафақат ислоҳотлар йўлига жиддий тўсиқ бўлиши, балки ўтиш даврида белгиланган мақсадларга эришишга ҳам бевосита таҳдид туғдириши барчага маълум.

21635
0

ТИЗИМДА ЯНГИ ИНСТИТУТ
Эълонлар / 2024-07-08

ТЕРГОВ СУДЬЯСИ: ТИЗИМДА ЯНГИ ИНСТИТУТ

         Мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари замирида аввало, инсон қадрини улуғлаш, фуқароларнинг  ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини кафолатли таъминлаш каби эзгу мақсадлар мужассам.

21119
0

Расмий муносабат
Эълонлар / 2024-07-03

Расмий муносабат

Куни-кеча ижтимоий тармоқлар орқали Қизириқ тумани "Зарбдор" МФЙ Бўйрачи қишлоғида яшовчи фуқаролар оқова сув бўйича мурожаат қилишгани эълон қилинди. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
Кизирик туман Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси директори: М.Неьматов ва "Зарбдор" махалла раиси Мажитова Муқаддас биргаликда тумандаги Р-4а-7 каналидан сув олувчи буйрачи кишлогида яшовчи фукаролар сув билан тулик таьминланди сув муаммоси хал етилди .Бу бўйича "Зарбдор" махалла раиси Мажитова Муқаддас фуқаролари ва ўз номидан миннатдорлигини билдирди.
Ушбу ҳолатга беэътибор бўлмаган барчага ўз миннатдорчилигимизни билдирган ҳолда, туман ҳокимлиги журналист ва блогерлар ҳамда фаоллар билан яқин ҳамкорликда ишлашга тайёр эканлигини маълум қиламиз.

17884
0
Барчаси: 80 та
Рўйхатдан ўтиш
  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси