Қизириқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
Эълонлар / 2024-04-25

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

РАСМИЙ СТАТИСТИКА ТЎҒРИСИДА

 

5-модда. Расмий статистика

Расмий статистика ушбу Қонуннинг қоидаларига мувофиқ давлат статистика органлари ва расмий статистиканинг бошқа тайёрловчилари томонидан тайёрланадиган ҳамда тарқатиладиган статистика маълумотларидан иборатдир.

6-модда. Расмий статистиканинг асосий принциплари

Расмий статистиканинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

мустақиллик

тушунарлилик ва шаффофлик;

аниқлик ва ишончлилик;

беғаразлик ва холислик;

статистик махфийлик;

  Қизириқ туман статистика бўлим бошлиғи                                                            Ф. Ходжанов   

28859
0

Аҳолини рўйхатга олиш тадбири қайси меъёрий- ҳуқуқий ҳужжатга асосан ўтказилади?
Эълонлар / 2024-04-25

Аҳолини рўйхатга олиш тадбири қайси меъёрий- ҳуқуқий ҳужжатга асосан ўтказилади?

Шу вақтгача Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида қонун қабул қилинмаган. Шунинг учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5655-сон Фармонида алоҳида банд сифатида Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган.

Мазкур қонун лойиҳаси қуйидагиларни назарда тутади, аҳолини рўйхатга олишни ўтказишнинг мақсади, тартиби, даври ва муддатларини аниқлаш; замонавий технология ва услубиётлар асосида аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш ва ташкил этиш; аҳолини рўйхатга олишни ўтказишда иштирок этувчи давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг вазифалари, функсиялари ва жавобгарлигини белгилаш; жисмоний ва юридик шахсларни ушбу жараёнларга қатнашиши учун аниқ механизмлар ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш манбаларини белгилаш; якуний натижаларни амалга ошириш учун ташкилий-амалий, ҳуқуқий, иқтисодий ва бошқа чора-тадбирларни келтириб ўтиш инобатга олиниши кўрсатиб ўтилган.

 

Қизириқ тумани Статистика болими бошлиги Ф. Ходжанов

28859
0

Расмий муносабат
Расмий муносабат
Эълонлар / 2024-03-14

Расмий муносабат

Куни-кеча ижтимоий тармоқлар орқали Қизириқ тумани “Истара” маҳалласи ички кўчалари қачон таъмирланади мавзусида тасвирланган видеолавҳа эълон қилинди. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
2024-йил 1-мавсумда "Очиқ бюджет" ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида, 032303213009-Id рақами билан туманнинг “Истара” маҳалласи ҳудудидаги 2,2 км йўлларни асфальтлаш бўйича фуқаролар томонидан билдирилган таклифлар тегишли масъуллар томонидан мақулланган.
Юқоридагиларга кўра мазкур йўлларни асфальтлаш ишлари фуқаролар томонидан овоз бериш натижаларига кўра амалга оширилиши маълум қилинади.

Ўзбекистон Жиноят кодексида «товламачилик» тушунчаси кенгайтирилди
Ўзбекистон Жиноят кодексида «товламачилик» тушунчаси кенгайтирилди
Эълонлар / 2024-02-27

Ўзбекистон Жиноят кодексида «товламачилик» тушунчаси кенгайтирилди

Ўзбекистон Жиноят кодексига «товламачилик» тушунчаси қўшилди. Эндиликда жабрланувчининг ахборот ресурсини йўқ қилиш, ўзгартириш, эгаллаб олиш ёки тўсиб қўйиш, уни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш билан қўрқитиб мулк талаб қилиш ҳам товламачилик сифатида жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 19 январь куни рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда содир этилган жиноятларнинг янги турлари учун жавобгарлик тўғрисидаги қонунни имзолади. Қонунчилик палатаси 19 сентябрда қонунни қабул қилган, Сенат эса 24 ноябрда маъқуллаган.

Сенатнинг ноябрдаги мажлисида таъкидланганидек, мобил қурилмалар ҳамда ижтимоий тармоқ ва мессенжерлардаги аккаунт ёки каналларга зарарли дастур юбориш йўли билан блоклаб (тўсиб) қўйиш, маълумотларини ўчириб юбориш, ўзгартириш ёки олиб қўйиш билан қўрқитиб шахслардан пул ёки бошқа моддий манфаатдорлик талаб қилиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Шунингдек, махсус дастурлар ёрдамида шахсларнинг фотосурати, овози ва бошқа биометрик маълумотларини сохталаштириш ҳолатлари ҳам учрамоқда, дейилганди Сенат йиғилишида.

Шу сабабларга кўра Жиноят кодексининг «товламачилик» тушунчасига (165-модда) ўзгартиришлар киритилиб, жабрланувчини обрўсизлантирадиган маълумотлар билан боғлиқ жиноят учун жавобгарлик белгиланди.

165-модда биринчи қисмининг диспозицияси янги таҳрирда қуйидагича баён этилади:

«Товламачилик, яъни жабрланувчи ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш ёхуд жабрланувчининг ахборот ресурсини йўқ қилиш, ўзгартириш, олиб қўйиш ёки тўсиб қўйиш ёхуд уни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш билан қўрқитиш, жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб ўзгадан мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир этишни талаб қилиш ёхуд жабрланувчини ўз мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиш».

Эслатиб ўтаман, ушбу моддада 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган.

 

Жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман судининг судья ёрдамчиси Х.Абдусаломова

 

ЖАМИЯТДА АЁЛЛАРНИНГ ЎРНИ ВА РОЛИ
ЖАМИЯТДА АЁЛЛАРНИНГ ЎРНИ ВА РОЛИ
Эълонлар / 2024-02-26

ЖАМИЯТДА АЁЛЛАРНИНГ ЎРНИ ВА РОЛИ

 

Маълумки, минг йиллар давомида ҳар қайси жамиятнинг маданий даражаси ва маънавий баркамоллиги аёлларга бўлган муносабат билан белгиланган. Аёлни эъзозлаш, унга эҳтиром кўрсатиш ўзбек халқига хос хусусиятдир.

Ҳадиси шарифдаги “Жаннат оналар оёғи остидадур”, “Аввал онангизга, яна онангизга, ва яна онангизга, сўнгра отангизга яхшилик қилинг”, деган беназир сўзларда ҳам ана шу адоқсиз эҳтиром намоён бўлиб турибди. Шу маънода мустақил Ўзбекистонимизда хотин - қизларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини мустаҳкамлаш борасида давлат аҳамиятига молик салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Юртимизда аёлларга алоҳида берилаётган эътиборни шунда кўриш мумкинки, 1999 йил “Аёллар йили”, 2000 йил “Соғлом авлод” йили, 2001 йил “Оналар ва болалар” йили, 2005 йил “Сиҳат-саломатлик йили”, 2012 йил “Мустаҳкам оила йили”, 2013 йил “Обод турмуш йили” ва ниҳоят амалдаги 2016 йил “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилинишида ва шу муносабат билан амалга оширилаётган эзгу ишлар, тадбирлар замирида ҳам аёлга ҳурмат, эҳтиром, жисмоний камолоти хусусида фикрлаш, қайғуриш ҳисси борлиги яққол намоён бўлади.

Республикамизда аёллар билан боғлиқ масалалар давлат ва жамиятнинг диққат марказидадир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 46 – моддасида “Хотин – қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар” деб таъкидланишида, ҳамда бунга ҳаётнинг барча жабҳаларида амал қилиниши фикримиз далилидир.

Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти И.Каримовнинг 2004 йил 25 майда чиқарган “Ўзбекистон хотин – қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб – қуватлаш борасидаги қўшимча чора – тадбирлар тўғрисида”ги Фармони хотин – қизларнинг ижтимоий – сиёсий фаоллигини, жамият ва давлат қурилишига оид вазифаларни бажаришдаги ўрнини ошириш бўйича олиб борилаётган ишларни бутунлай янги босқичга – юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар талаби даражасига кўтарди.

Оила ва унинг таъсирида шаклланувчи инсоний фазилатлар, биринчи галда, онанинг оқ сутидан, унинг чақалоққа бўлган меҳр – муҳаббатидан, бешик тебратиб ўтказган бедор тунларидан, эҳтиросга ва завқ – шавққа тўла ҳавасманд онларидан бошланади.

Аёл алласи ўзига хос миллат мадҳиясидир. Чунки бунда Ватанни ўзига жам қилган онанинг орзуси, унинг жавобгарлиги, унинг меҳри жўш уриб туради.

Мамлакатимизнинг сиёсий ҳаётида, давлат ва жамият бошқарувида, иқтисодиётимизнинг барча тармоқларида, маданият, илму - фан, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, спорт каби ижтимоий соҳаларда аёлларимизнинг ўрни ва роли ортиб бораётганлиги айниқса эътиборлидир.

Бугун Ўзбекистонда демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этилмоқда. Фуқаролик жамияти аёллардан ҳам ўз ҳақ – ҳуқуқларини, манфаатларини ҳимоя қилишни ва улардан ўз муаммоларини ечишга бўлган табиий интилишни талаб қилади. Хотин қизларнинг бунга тайёр бўлиши муҳим ижтимоий аҳамиятга эга.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, фермерлик, кичик ва ўрта бизнес, хусусий тадбиркорлик фаолияти каби хозирги замон ва бозор муносабатлари талаб қилаётган соҳаларда ҳам хотин – қизларнинг фаол иштироки ва нуфузи тобора кучайиб бораётганига гувоҳ бўлиб турибмиз.

Қизларимиз, аёлларимизнинг жисмонан бақувват бўлиши бизнинг бундан кейинги тараққиётимизнинг муҳим заминларидан ҳисобланади. Бугунги кунда кўплаб ёш қизлар, аёлларимизнинг асосий мақсади ижтимоий – иқтисодий ислоҳотлар жараёнида фаолликни ошириш, юксак маънавий фазилатларни мужассамлаштириш, миллий тафаккурни шакллантиришдан иборат. Ёшларни маданий, тарихий анъаналаримизга ҳурмат, Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, қизларни оилавий турмушга тайёрлаш, тадбиркорлик ва касб – ҳунарга ўргатиш бугунги куннинг долзарб масалаларига айланди. Ёш аёллар, қизларни иш билан банд этиш, тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишда, кичик ва ўрта бизнесда, айниқса қишлоқ жойларида хотин – қизлар ташаббусларини қўллаб қувватлаш, уларга ҳуқуқий ва ижтимоий шарт – шароитларни кенгайтириш муҳим аҳамиятга эга.

Хулоса қилиб айтганда, аёл – ижодкор, аёл – ҳар ишда мададкор. Ҳаётни ҳаётга, авлодни авлодга уловчи аёл. Аёл – оиланинг, жамиятнинг ишончи, таянчидир.

 

Жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман судининг архивариуси Т.Тиловова

 

Барчаси: 65 та
Рўйхатдан ўтиш
  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси