Қизириқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Tumanda  2024-yil 3-chorak yakunlariga ko‘ra jamoatchilik fikri asosida shakllantirilgan tadbirlarni moliyalashtirishga yo‘naltirilgan mablag‘lar to‘g‘risidagi hisobotini tasdiqlash haqida
Эълонлар / 2024-10-29

Tumanda  2024-yil 3-chorak yakunlariga ko‘ra jamoatchilik fikri asosida shakllantirilgan tadbirlarni moliyalashtirishga yo‘naltirilgan mablag‘lar to‘g‘risidagi hisobotini tasdiqlash haqida

 

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 13-apreldagi “Budjet jarayonida fuqarolarning faol ishtirokini ta’minlash bo‘yicha qo‘shimcha choratadbirlar to‘g‘risida”gi PQ-5072-sonli qarori hamda O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati Kengashining 2024-yil 30-yanvardagi “Tashabbusli budjet jarayonlarini o‘tkazish hamda moliyalashtirish tartibi  to‘g‘risida”gi nizomni tasdiqlash to‘g‘risida KQ-666-VI-sonli qarori ijrosini ta’minlash yuzasidan tuman hokimligi tomonidan jamoatchilik fikri asosida shakllantirilgan tadbirlarga mablag‘larni yo‘naltirish hamda ushbu mablag‘lardan maqsadli foydalanilishini ta’minlash bo‘yicha tuman Iqtisodiyot va moliya bo‘limi boshlig‘i G‘.Saidovning hisobotini mahalliy budjet, iqtisodiy islohotlarni amalga oshirish, turizm, investitsiyalar va tadbirkorlikni rivojlantirish masalalari bo‘yicha doimiy komissiyasi yig‘ilishi  muhokamasida bildirilgan takliflarni e’tiborga olib, O‘zbekiston Respublikasi “Mahalliy davlat hokimiyati to‘g‘risida”gi Qonunning 6, 24-moddasiga asosan xalq deputatlari tuman Kengashi qaror qiladi:

 

1656
0

Қизириқ тумани бўйича Ташаббусли бюджетлаштириш натижалари юзасидан
Эълонлар / 2024-10-08

Қизириқ тумани бўйича  Ташаббусли бюджетлаштириш натижалари юзасидан

5717
0

РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Эълонлар / 2024-10-03

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Қизириқ тумани, “Работак” маҳалласида яшовчи Ф.Мусурмонқулова анча йилдан буён ногирон аҳволда ёлғиз она сифатида моддий қийинчиликларни бошидан кечираётгани акс этган сарлавҳа остида тарқалган хабар юзасидан туман ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.

 

6188
0

Ҳаётга  қарши жиноятлар
Ҳаётга  қарши жиноятлар
Эълонлар / 2024-09-25

Ҳаётга  қарши жиноятлар

 

Инсон ҳаёти, унинг қадр-қиммати барча нарсадан устун туради, аммо бугунги кунда ортиб бораётган жиноятлардан бири ҳаётга қарши жиноятлардир. Статистик маълумотларга кўра ушбу жиноятлар содир этилиши аввало, оиладаги носоғлом муҳит, тарбиянинг мустаҳкам эмаслиги, турли иллатларга қўшилиб қолиш ва бошқалардир.

Ўзбекистон Республикаси янги Конституциясининг 25-моддасида яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг ажралмас ҳуқуқидир ва у қонун билан муҳофаза қилиниши, инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноят эканлиги белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси Жиноят кодексининг 97-моддаси икки қисмдан иборат бўлиб, ушбу модданинг 1-қисмида «оддий» одам ўлдирганлик учун жавобгарлик белгиланган. Албатта, одам ўлдириш «оддий» бўлиши мумкин эмас. Жиноятни ЖК
97-моддаси 1-қисми
билан квалификация қилиш инкор усули билан амалга оширилади. Ишда, яъни содир этилган қилмишда ЖК 97-моддаси 2-қисмида назарда тутилган одам ўлдирганлик учун жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатларнинг мавжудлиги ва ЖК 98102-моддаларидаги енгиллаштирувчи ҳолатларнинг борлиги аниқланади. Агарда юқорида айтилган ҳолатлар бўлмаса, айбдорнинг қилмиши ЖК 97-моддаси 1-қисми билан квалификация қилинади1 .

Ўч олиш мақсадида, рашк туфайли, тузалмайдиган касални азобдан қутқариш мақсадида жабрланувчининг илтимосига кўра, муштлашиш вақтида ўлдириш, безорилик белгилари бўлмаса, ҳасад, қўрқоқлик ва ҳоказо туфайли содир этилган одам ўлдириш ЖК 97-моддаси 1-қисми билан квалификация қилинади.

Ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан шахсни ёки унинг яқин қариндошларини қасддан ўлдиришдан бошқа барча ҳолатларда ўч олиш мақсадида шахсни ўлдирганлиги учун айбдор ЖК 97-моддаси 1-қисми билан жавобгарликка тортилади. Дастлаб айтиб ўтилган ҳолатда одам ўлдирганлик ЖК 97-моддаси 2-қисми «г» банди билан квалификация қилинади, бунинг учун одам ўлдириш айнан шахсий муносабатлар туфайли ўч олиш мақсадида содир этил­ганлигини аниқлаш лозим бўлади.

Шахсий муносабатлар туфайли ўч олиш мақсадида одам ўлди­ришдан безорилик оқибатида одам ўлдиришни фарқ­лаш лозим. Безори­лик оқибатида одам ўлдиришга жабрла­нувчининг аҳамиятга эга бўлмаган ҳаракати (чекиш учун сигарета бермаслик, бирор-бир корхонанинг қаерда жой­лашганлигини айтмаслик ва ҳоказо) баҳона бўлади ёки у ҳеч бир сабабсиз ҳам амалга оширилади.

Ўч олиш мотиви жабрланувчининг хулқ-атвори, хатти-ҳаракати туфайли бевосита одам ўлдирилишидан олдин ёки анча илгари вужуд­га келиши мумкин.

Шахсий муносабатлар туфайли бевосита ўлдириш содир бўлишидан аввал ўч олиш мотиви пайдо бўлган ҳолатларда, одам ўлдириш кучли руҳий ҳаяжонланиш ёки зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиш ёхуд ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахсни ушлаш вақтида зарар етка­зиш туфайли содир этилмаганлигини ҳам аниқлаш лозим.

Рашк туфайли одам ўлдириш ҳам ЖК 97-моддаси 1-қисми билан квалификация қилинади. Одам ўлдириш мотиви сифатида рашк ўзида ишончсизлик, эгоизм, қаҳр-ғазаб каби унсурларни жамлаган бўлади. Кўпинча рашк туфайли одам ўлдиришга эр ёки хотиннинг хаёлий хиёнат қилганлиги, жабрланувчининг турмушга чиқишга ёки уйланишга рози­лик бермаганлиги ёки жабрланувчининг никоҳсиз бирга яшаш тўғрисидаги таклифни рад этганлиги сабаб бўлади.

Агар қилмишда ЖК 97-моддаси 2-қисми назарда тутилган оғирлаштирувчи ҳолатлар бўлмаса, кимнинг айби билан бошлан­ганлигидан қатъи назар уришиш ёки мушт­лашиш вақтида одам ўлса, айбдорнинг қилмиши ЖК  97-моддаси 1-қисми билан квалификация қилинади.

Уришиш ёки муштлашиш вақтида одам ўлдирилганида қилмишни кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида ёки зарурий мудофаа чегарасидан четга чиққан ҳолда ёхуд эҳтиётсизлик оқибатида қасддан одам ўлди­риш­дагидек жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолат ҳам мавжуд бўлиши мумкин. Юқорида айтилган енгиллаштирувчи ҳолат мавжуд бўлса, уришиш ёки муштлашиш вақтида одам ўлдириш ЖК 98-, 100-, 102-моддаларининг бирортаси билан квалификация қилиниши лозим.

Қилмишни уришиш ёки муштлашиш вақтида одам ўлди­риш деб квалификация қилиш учун фақат уришиш ёки муштлашиш бўлганлигини таъкидламасдан, балки жиноят­нинг содир этилиш мотиви ва ҳақиқий ҳолатларини аниқ­лаш зарурдир. Уришиш ёки муштлашиш содир этилган одам ўлдиришнинг бир жиҳати бўлиб, у муайян мотив (безорилик оқибатида, тамагирлик ниятида, рашк, ўч олиш, ҳасад ва ҳоказо туфайли) билан содир этилади. Одам ўлди­рилганида муштлашиш ва уришишнинг ўзи, муайян ҳолат­ни эътиборга олмаганда, қилмишни ЖК 97-моддаси 1-қисми билан квалификация қилиш учун зарурий белги ҳисоб­ланмайди.

ЖК 97-моддаси 2-қисмида жазони оғирлаштирувчи ҳолат­ларда одам ўлдирганлик учун жавобгарлик белгиланган. Ушбу нормада одам ўлдирганлик учун жавобгарликни оғирлаштирувчи ўн еттита ҳолат назарда тутилган бўлиб, бу рўйхат ўзгармасдир, яъни ЖК 97-моддаси 2-қисмида кўрса­тилган оғирлаштирувчи ҳолат бўлмаса, қилмиш ушбу норма билан квалификация қилинмайди. Аммо ЖК 97-моддаси 2-қисмида кўрсатилган оғирлаштирувчи ҳолатлардан би­рортаси ёки бир вақтнинг ўзида бу ҳолатларнинг бир нечаси мавжуд эканлиги қилмишни ЖК 97-моддаси 2-қисми билан квалификация қилиш учун асос бўлади. Жиноят ушбу норма билан квалификация қилинганида, оғирлаштирувчи ҳолатнинг ҳар бири кўрсатилиши ва у жазо тайинланганида эътиборга олиниши лозим.

Жиноят ҳуқуқига оид адабиётларда қасддан жавобгар­ликни оғирлаштирувчи ҳолатларда одам ўлдирганликни квалификация қилиш бўйича турли қарашлар мавжуд. ЖК 97-моддаси 2-қисмидаги ҳолатлар жиноят таркибининг элементларига кўра таснифланган.

Умуман олганда, ҳаётга қарши жиноятларни квалификация қилишда Олий суд Пленуми тушунтиришларига қатьий риоя қилиш ва шахснинг мотиви, унинг ҳулқ атвори, қандай тасир этувчи омиллар натижасида жиноятга қўл урганлигини аниқлаш лозим бўлади.

 

Жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман судининг архивариуси Т.Тиловова

Қийнаш
Қийнаш
Эълонлар / 2024-09-24

Қийнаш

 Маълумки, Ўзбекистон Республикаси янги Конституциясининг
26-моддасида ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, бошқа ғайриинсоний ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомилага ёки жазога дучор этилиши мумкин эмаслиги белгиланган.

Жиноят ҳуқуқида қийнашнинг бевосита объекти жабрланувчининг соғли­ғи ёки жисмоний дахлсизлиги ҳисобланади.

Объектив томондан жиноят муттасил равишда дўппос­лашда ёки бошқача ҳаракатлар билан қийнашда ифодала­нади, бунда Жиноят кодекси 104, 105-моддаларида назарда тутилган оқибатлар келиб чиқмаган бўлиши керак.

Қийнаш – кўп маротаба ёки узоқ вақт давомида оғриқ етказиш билан боғлиқ ҳаракатлар, чимчилаш, савалаш, тўмтоқ ёки ўткир учли нарсалар билан кўплаб, аммо унча катта бўлмаган шикастлар етказиш, қиздирилган буюмлар билан таъсир кўрсатиш ёки бошқа шунга ўхшаш ҳаракат­лардир. Қийнаш жабрланувчига оғир жисмоний ва руҳий азоб, оғриқ, азият беради.

Шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун айбдор ҳаракатида ва жабрланувчига етказилган жисмоний ва руҳий азоб ўртасидаги сабабий боғланиш аниқланиши лозим.

Дўппослаш жабрланувчи баданига кўп маротаба зарбалар бериш, уни уриш билан характерланади.

Қийнаш сифатида баҳоланадиган бошқа ҳаракатлар деганда, санаб ўтилганлардан ташқари уйқудан, овқатдан, сувдан маҳрум қилиш, совуқ жойда сақлаш, боғлаш, тишлаш ва бошқаларни тушуниш лозим.

Қийнашда муттасиллик жиноят ҳуқуқи ва жиноят-процессуал ҳуқуқи каби жиноятни уч карра ва бундан ортиқ марта содир этишдан иборат бўлиб, бу ҳаракатнинг доимий­лигидан, такрорийлигидан далолат беради. Шуни таъкид­лаш керакки, муттасиллик шунчаки айни битта жиноий қилмиш такрорланишинигина эмас, балки унинг ҳаракат­ларида муайян умумий режа намоён бўлишини ёки айб­дорнинг муайян жиноий кўникмалари мустаҳкамланиб бо­ришини кузатиш мумкин бўлган бир қатор ҳаракатларнинг мавжуд бўлишини назарда тутади – унинг бир неча бор такрорланган жиноий қилмишлари бир-бири билан боғлиқ бўлиши керак.

Жиноят дўппослаш ёки бошқача ҳаракатлар билан қий­наш мутта­сил равишда содир этилган пайтдан эътиборан тамом бўлган деб топилади.

Субъектив томондан жиноят қасддан содир этилади. Қилмишнинг мотиви ва мақсади жиноятни квалификация қилиш учун аҳамиятсиздир.

Ушбу жиноятнинг субъекти 16 ёшга тўлган ҳар қандай шахс бўлади.

 

Кўриб чиқилаётган модданинг 2-қисмида:

 

1) вояга етмаган шахсга нисбатан;

2) ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан;

3) ожиз аҳволдаги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган қийнаш учун жавобгарлик назарда тутилган.

Эҳтиётсизлик орқасидан баданга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш (ЖК 111-моддаси)

 Объектив томондан жиноят эҳтиётсизлик орқасидан баданга оғир (ЖК 111-моддаси 1-қисми) ёки ўртача оғир (ЖК 111-моддаси 2-қисми) шикаст етказишда ифодаланади.

Субъектив томондан жиноят эҳтиётсизликдан, жиноий ўз-ўзига ишониш ёки бепарволик оқибатида содир этилади.

Айбдор ҳаракатлари қасддан содир этилганда ва бунинг натижасида жабрланувчига ЖК 104-моддаси 1-қисми ёки 105-моддасидаги тан жароҳатлари етказилса, айбдорнинг эса уларга кўзи етмаса, лекин кўзи етиши лозим ва мумкин бўлса, унинг ҳаракатлари ЖК 111-мод­дасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши лозим.  

Эҳтиётсизликдан енгил тан жароҳати етказиш жиноий жавоб­гарликни келтириб чиқармайди.

Эҳтиётсизлик орқасидан икки ёки ундан ортиқ шахс баданига ўртача оғир ёки оғир шикаст етказиш ЖК 111-модда­си 3-қисмига асосан жавобгарликни келтириб чиқаради.

Агар эҳтиётсизлик орқасидан баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилса ва бу ЖКнинг тегишли моддаларида берилган махсус қоидаларини бузиш оқибатида юз берган бўлса, қилмиш тегишли моддалар бўйича квалификация қилинади (масалан, ҳаракат хавф­сизлиги қоидалари, меҳнат хавфсизлиги, тоғ-кон, қурилиш ёки ёнғинга хавфли иш­ларнинг хавфсизлик қоидалари, санитария-эпидемиологик нормативлар ва бошқ.)

Жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган эҳтиётсизлик орқасида баданга шикаст етказиш ЖК 102-моддасига асосан квалификация қилинади.

Жиноят ишалри бўйича Қизириқ туман судининг судья ёрдамчиси

Х.Абдусаломова

Барчаси: 58 та
Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси