Қизириқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
“ЯККА ТЕРАК” МАҲАЛЛАСИДА КЎЧАЛАРНИ ТОШЛАШ ИШЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА
“ЯККА ТЕРАК” МАҲАЛЛАСИДА КЎЧАЛАРНИ ТОШЛАШ ИШЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

Қизириқ тумани ҳокими Ш.Ражабов “Якка терак” маҳалласига ташрифи чоғида фуқаролар кўчаларни тошлаш бўйича мурожаат қилган эди. Бугунги кунда туман ҳокимининг берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида “Якка терак” маҳалласида ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

 Қизириқ туманининг “Якка терак” маҳалласидаги “Фаравон” ва Ал Бухорий кўчаларида ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, йўлларни тошлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Мазкур ободонлаштириш ишларига масъул ташкилотлардан одамлар бириктирилиб техникалар жалб этилган.

ЗИЁРАТЛАРИНГИЗ ҚАБУЛ БЎЛСИН!
ЗИЁРАТЛАРИНГИЗ ҚАБУЛ БЎЛСИН!

Муҳтарам юртбошимиз Бухорога ташрифлари чоғида Муфтий ҳазратлари кам таъминланган, “Темир дафтар”га киритилган фуқароларни ҳам Умра Ҳаж зиёратига жўнатиш таклифини билдирган эди. Юртбошимиз ташаббуслари билан мамлакатимиздан бир гуруҳ фуқаролар Умра Ҳаж зиёратига бориб келдилар.

 Қизириқ туманидан ҳам 5 нафар тумандошимиз Ҳаж амалларини тўлиқ адо этиб, Ҳожи мақомига эришиб қайтганликлари қувончли воқеа.

Бугун Қизириқ туман ҳокими Ш.Ражабов ва туман сектор рахбарлари билан биргаликда ҳожилар хонадонларига бориб, уларни улуғ мақом билан муборакбод этди.

РАМАЗОН ОЙИДА ИФТОРЛИК ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА
РАМАЗОН ОЙИДА ИФТОРЛИК ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

Давлат раҳбарининг вилоятимизга ташрифи чоғида илгари сурган ташаббусларига асосан Рамазон ойида ҳар куни эҳтиёжманд хонадонларда ифторликлар ташкил этилмоқда.

Бугун ҳам хайрли тадбирлар давом эттирилиб, "Наврўз" ва “Хомкон” маҳаллалари фуқаролари иштирокида ифторлик дастурхони ёзилди. Муқаддас Рамазон ойи муносабати билан ўтказилган ифторликда туман ҳокими Ш.Ражабов, ва сектор рахбарлари, туман Нуронийлар  кенгаши раиси А.Кенжаев, маҳалла оқсоқоллари, кам таъминланган оила вакиллари ва дин ишлари вакиллари қатнашдилар. 

Тўкин ва файзли дастурхон атрофида йиғилганлар юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни эътироф этишиб, юрт тинчлиги, аҳоли фаравонлиги ва мамлакатимиз ривожини сўраб дуолар қилишди.

 

Камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорларга қулайликлар яратиш борасида туманда олиб борилаётган ишлар ҳақида
Камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорларга қулайликлар яратиш борасида туманда олиб борилаётган ишлар ҳақида

2023 йил 1 январь ҳолатига Қизириқ тумани аҳолиси сони
121 минг 466 нафарни ташкил этади.

Шундан, иқтисодий фаол 46 минг 241 нафар аҳолининг 42 минг
034
нафари ёки 90,9 фоизи банд ҳисобланади.

(шундан, иқтисодий расмий секторда 20 588 нафар, норасмий секторда 17 710 нафар ва хорижга ишлаш учун кетганлар 3 737 нафар)

Бугунги кунда ишсизлар 4 минг 207 нафарни (аёллар 3 148 нафар, ёшлар 2 394 нафар) ташкил этади.

Ишсизлик даражаси 9,1 %.

2023 йилда меҳнат бозорига илк бор кириб келадиганлар 2 минг
804
нафар. Шундан, 1 091 нафари мактаб, 758 нафари ўрта махсус таълим муассасалари ва 867 нафари олий таълим муассасалари битирувчилари ва
88 нафари бошқа соҳалар ташкил қилади.

2023 йилда 20 949 та доимий ва мавсумий  ишчи ўринларини яратиш белгиланган. Шундан секторлар кесимида,

Йўналиш

Жами

1-сектор

2-сектор

3-сектор

4-сектор

    Режа

  20 949 та

    4 349 та

     6 079 та

    6 563 та

  3 958 та

Йўналишлар кесимида:

  1. Хизмат кўрсатиш ва тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида
    3 420 та (шундан, доимий 1 920 та, мавсумий 313 та ва легаллаштириш ҳисобига 1 187 та);
  2. Инвестициялар, ташқи савдо ва маҳаллий саноатни ривожлантириш соҳасида 337 та (тармоқ дастурлари асосида 90 та ҳудудий дастурлар ҳисобига 247 та);
  3. Қишлоқ хўжалиги соҳасида 16 971 та, (доимий 3 205 та, мавсумий
    13 766 та)
    ;
  4. Қурилиш соҳасида 221 та, (доимий 146 та, легаллаштириш ҳисобига 75 та).

Шундан, январь-феврал ойларида 1 470 та янги иш ўринлари ташкил этиш режалаштирилган.

Амалда, январь-феврал ойларида 1 867 та (127,0 Фоиз %) янги иш ўринлари ташкил этилганлиги тўғрисида тезкор маълумотлар мувофиқлаштирилган.

Январь-феврал ойларида ташкил этилган 1 867 та янги иш ўринлари Солиқ органлари базаси билан солиштирилиб таҳлил қилинганда 1347 та (91,6 Фоиз %) иш ўринлари солиқ ҳисоботларида акс эттирилган.

2023 йил 1-чоракда 2 571 та янги иш ўринлари ташкил этиш режалаштирилган. 2023 йил 28 март ҳолатига 1 176 та (45,7 Фоиз %) янги иш ўринлари ташкил этилганлиги тўғрисида тезкор маълумотлар мувофиқлаштирилган.

       Жорий йил 28 март ҳолатига 162 нафар шундан 1-секторда 56 нафар,
2-секторда 44 нафар, 3-секторда 33 нафар, 4-секторда 29 нафар
ишсиз аҳолини бўш ва захира қилинган иш ўринларига доимий ишга жойлаштирилган.

       Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
5 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги жамоат ишлари Жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 799-сон қарорига асосан туманда 145 нафар шундан
1-секторда 49 нафар, 2-секторда 36 нафар, 3-секторда 29 нафар,
4-секторда 31 нафар
  иш билан банд бўлмаган фуқароларни туманда ташкил этилган ҳақ туланадиган жамоат ишларига жалб этилди.

  Шунингдек 168 нафар шундан 1-секторда 96 нафар, 2-секторда
34 нафар, 3-секторда 20 нафар, 4-секторда 18 нафар
иш билан банд бўлмаган фуқаролар касбга қайта ўқитишга юборилди.

 

Қизириқ туманида 2023 йил 1-чоракда асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози қуйидагича. Жумладан,

- Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш прогнози 2023 йил январ-март ойларида 39,2 млрд.сўм прогноз белгиланган бўлиб, амалда 1-чорак якуни билан 63,3 млрд.сўмга (режага нисбатан 161,5 %) бажарилиши;

- Ҳудудий саноат 2023 йил январ-март ойларида 38,6 млрд.сўм прогноз белгиланган бўлиб, амалда 1-чорак якуни билан 62,8 млрд.сўмга (режага нисбатан 162,9 %) бажарилиши;

- Халқ истеъмол моллари ишлаб чиқиш 2023 йил январ-март ойларида 9,4 млрд.сўм прогноз белгиланган бўлиб, амалда 1-чорак якуни билан
9,7 млрд.сўмга (режага нисбатан 103 %) бажарилиши;

- Қишлоқ хўжалиги 2023 йил январ-март ойларида
396,1 млрд.сўм прогноз белгиланган бўлиб, амалда 1-чорак якуни билан
398 млрд.сўмга (режага нисбатан 100,5 %) бажарилиши;

- Қурилиши ишлари 2023 йил январ-март ойларида 66 млрд.сўм прогноз белгиланган бўлиб, амалда 1-чорак якуни билан 27,9 млрд.сўмга (режага нисбатан 42,3 %) бажарилиши;

- Чакана савдо 2023 йил январ-март ойларида 179,8 млрд.сўм прогноз белгиланган бўлиб, амалда 1-чорак якуни билан 181 млрд.сўмга (режага нисбатан 100,7 %) бажарилиши;

- Хизматлар соҳаси 2023 йил январ-март ойларида
126,7 млрд.сўм прогноз белгиланган бўлиб, амалда 1-чорак якуни билан
129,2 млрд.сўмга (режага нисбатан 102,0 %) бажарилиши кутилаябди.

 

“ОБОД ҚИШЛОҚ” ВА “ОБОД МАҲАЛЛА” ДАСТУРИ БЎЙИЧА  АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР
“ОБОД ҚИШЛОҚ” ВА “ОБОД МАҲАЛЛА” ДАСТУРИ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил
18 мартдаги “2022-2026 йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, ПҚ-172-сонли қарорига мувофиқ 2022 йилда туманнинг “Қишлоқозон” маҳалласи ҳудудидаги  2-бўлим ва
3-бўлим қишлоқларида қурилиш таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш кўзда тутилган.

Ичимлик сув таъминотини яхшилаш бўйича  дастур доирасида 17,8 км ичимлик сув қувурларини тортиш ва 1 та сув тўплаш ва тарқатиш иншоотини қуриш ишларини амалга ошириш белгиланган, амалда 2-бўлимини ичимлик суви билан таъминлаш (10,7 км тармоқ тортиш) қувур тортиш ишлари якунланиб, 245 дона сув ҳисоблагич ўрнатиш ишлари белгиланиб, амалда ишлар бажарилди.

Шу қаторда 3-бўлим аҳоли пунктини ичимлик суви билан таъминлаш (7,1 км тармоқ тортиш ва 1 та сув тўплаш ва тарқатиш иншооти қуриш (материаллар заҳираси яратилган)) 6,0 км тармоқ тортилиб, ишлар бажарилган.

Ички йўллар бўйича  жами 20,3 км шундан; 1,9 км цемент бетон, 9,7 км асфальт ва 8,7 км шағаллаштириш ишлари белгиланган.       
        Шу жумладан 2-бўлим қишлоғида 5,4 км асфальт, 1,1 км цемент бетон ва 4,0 км шағал қоплама ишлари белгиланган, амалда 3,8 км шағал қоплама ҳамда 3,72 км асфальт ва 0,4 км цемент бетон қоплама ишлари бажарилди.       
        3-бўлим қишлоғида 3,9 км асфальт, 0,8 км цемент бетон ва
5,2 км шағал қоплама ишлари белгиланган, амалда 4,5 км шағал қоплама ва 1,9 км асфальт ва цемент бетон қоплама ишлари бажарилди.

 

Электр тармоқлари бўйича 871,8 млн.сўмлик, 2-бўлим қишлоғига 4,0 км электр тармоқларини ва 1 дона трансформаторларни реконструкция қилиш белгиланиб, амалда ишлар якунланди.     
        3-бўлим қишлоғига 3,5 км электр тармоқларини ва 1 дона трансформаторни реконструкция қилиш белгиланиб, амалда тармоқлар тортилиб, 1 дона трансформатор ўрнатилди.

Газ таъминоти бўйича 8,5 млн.сўмлик 2-бўлим қишлоғида
0,6 км газ тармоқларини жорий таъмирлаш ва 1 дона газ тақсимлаш пунктларини таъмирлаш ҳамда аҳолини 4 дона маиший газ баллонлари билан таъминлаш белгиланган, амалда ишлар бажарилди.
        3-бўлим қишлоғида 1,1 км газ тармоқларини жорий таъмирлаш ва 1 дона газ тақсимлаш пунктларини таъмирлаш ҳамда аҳолини 4 дона маиший газ баллонлари билан таъминлаш белгиланган, амалда ишлар бажарилди..

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси бўйича

-160 ўринли 41-сонли мактаб ва мактаб филиали биноси
мукаммал таъмирлаш ишлари белгиланган амалда объект фойдаланишга топширилди.

21-сонли мактабга реконструкция орқали янги қўшимча
120 ўқув ўринли бино қуриш ишлари бажарилди.

-"Қишлоқозон" маҳалла фуқаролар йиғини учун маъмурий бино қуриш ишлари белгиланиб, объект мукаммал таъмирланиб  фойдаланишга топширилди

-1150 дона дарахт кўчатларини экиш ишлари белгиланган, амалда дарахт кўчатлари хомийлар ва хашар йўли билан ижтимоий соҳа объектлари ҳудуди ва аҳоли томонидан хонадаонлар ва кўча бўйларига экилган. 
        -50 та аҳоли уй-жойларини таъмирлаш ишлари режалаштирилган, амалда 50 та уй-жойларда ҳам аҳоли ва хомийлар томонидан ишлар бажарилди.    
        -1 та бекат қурилиши режалаштирилиб, амалда объект фойдаланишга топширилган.

 

 

Қизириқ туманидан ўтувчи Давлат аҳамиятидаги 4Р-100 "Мангузар
қ-Жарқўрғон ш-Бандихон қ-Олтинсой қ.-Денов ш" автомобил йўлининг
57-63 км оралиғидаги 1,1 км қисмида асфальт ётқизиш ишларини CONTACT SILK TRANS MCHJ томонидан якунлаб, қолган 4,9 кмда тош ётқизилиб асфальт ётқизишга тайёрланди.

        Ушбу йўлининг 84-92 кмлар оралиғида “Мега қурувчи инвест” МЧЖ томонидан 4,5 кмда тош ётқизилиб асфалт ётқизишга тайёрланди ҳамда қолган 3,5 км қисмида эски асфальтни қирқиб олиб тош ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда.

        Давлат аҳамиятидаги 4Р-100”А” “М-39 авто йўлига чиқиш" йўлининг
1-3 км оралиғидаги 1,0 км қисмида Қизириқ туман йўллардан фойдаланиш УК томонидан эски асфалти қирқиб олиниб тош ётқизилди ҳамда қолган
1,0 км қисмида эски асфалти қирқилиб тош ётқизишга тайёрланмоқда.
         Жорий йилда 176,2 км ички хўжалик йўлларни таъмирлаш режалаўтирилган бўлиб, бугунги кунга қадар 34,7 км ички хўжалик йўллари таъмирланди қолган қисми йил якунига қадар амалга оширилади.

Барчаси: 112 та
Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси