Қизириқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#Медиа_тур
#Медиа_тур

#Медиа_тур

Қизириқ тумани ҳокими ўринбосари Шавкат Қўзиев тумандаги Кўп қаватли уйларда яшовчи фуқароларга ширкатлар томонидан сифатли хизмат кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишилди.

Ҳоким ўринбосари билан очиқ мулоқот ташкил этилди

Ҳоким ўринбосари билан очиқ мулоқот ташкил этилди

11401
0

5 НАФАР ШАХСЛАР ҚИЗИРИҚ ТУМАН СУДИ ТОМОНИДАН ШАРТЛИ ОЗОД ҚИЛИНДИ.
5 НАФАР ШАХСЛАР ҚИЗИРИҚ ТУМАН СУДИ ТОМОНИДАН ШАРТЛИ ОЗОД ҚИЛИНДИ.

5 НАФАР ШАХСЛАР ҚИЗИРИҚ ТУМАН СУДИ ТОМОНИДАН ШАРТЛИ ОЗОД ҚИЛИНДИ.

Бугун Қизириқ тумани “Шодлик” маҳалласи биносида сайер суд ўтказилди.
Қизириқ тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи назорати остидаги 5 нафар шахслар қилган жиноятидан пушаймонлиги, тузалиш йўлига ўтганлиги учун инсонпарварлик тамойили асосида жиноят ишлари буйича Қизириқ туман суди томонидан ЖКнинг 73-моддасига асосан шартли озод қилинди.

Жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман судининг раиси О.Каримов

ҚИЗИРИҚ ТУМАНИДА СУМАЛАК САЙЛИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Қизириқ туман ҳокими томонидан тасдиқланган режа-график асосида бугун Қизириқ туманидаги “Янги ҳаёт” маҳалласида туман Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан хотин-қизлар фаоллари ва Оқила аёллар ҳаракати аъзолари иштирокида сумалак сайли ташкил этилди. Унда шу маҳалладаги кекса ёшли онахонлардан тортиб ёш қиз-жувонларгача иштирок этди. Тадбирда дошқозонда малаклар оши-сумалак тайёрланди.

Сумалак сайлида баҳорий таомлар дастурхонга тортилди ҳамда миллий куй-қўшиқлар, лапарлар, келин саломлар ижро этилди.

 Кайвони онахонларимиз бир пиёла чой устида ёшларга сумалак таёрланиш тарихи, жараёнини ўргатишди ва юртимиз тинчилигини, келаси йил Наврўзларда соғ-саломат юришлик насибу-рўз айлашини сўраб дуолар қилишди.

19447
0

“ЯККА ТЕРАК” МАҲАЛЛАСИДА КЎЧАЛАРНИ ТОШЛАШ ИШЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА
“ЯККА ТЕРАК” МАҲАЛЛАСИДА КЎЧАЛАРНИ ТОШЛАШ ИШЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

Қизириқ тумани ҳокими Ш.Ражабов “Якка терак” маҳалласига ташрифи чоғида фуқаролар кўчаларни тошлаш бўйича мурожаат қилган эди. Бугунги кунда туман ҳокимининг берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида “Якка терак” маҳалласида ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

 Қизириқ туманининг “Якка терак” маҳалласидаги “Фаравон” ва Ал Бухорий кўчаларида ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, йўлларни тошлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Мазкур ободонлаштириш ишларига масъул ташкилотлардан одамлар бириктирилиб техникалар жалб этилган.

Барчаси: 121 та
Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси