Қизириқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Расмий муносабат
Расмий муносабат
Эълонлар / 2024-03-14

Расмий муносабат

Куни-кеча ижтимоий тармоқлар орқали Қизириқ тумани “Истара” маҳалласи ички кўчалари қачон таъмирланади мавзусида тасвирланган видеолавҳа эълон қилинди. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
2024-йил 1-мавсумда "Очиқ бюджет" ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида, 032303213009-Id рақами билан туманнинг “Истара” маҳалласи ҳудудидаги 2,2 км йўлларни асфальтлаш бўйича фуқаролар томонидан билдирилган таклифлар тегишли масъуллар томонидан мақулланган.
Юқоридагиларга кўра мазкур йўлларни асфальтлаш ишлари фуқаролар томонидан овоз бериш натижаларига кўра амалга оширилиши маълум қилинади.

РАСМИЙ МУНОСАБАТ:
РАСМИЙ МУНОСАБАТ:
Эълонлар / 2024-03-12

РАСМИЙ МУНОСАБАТ:

Қизириқ тумани ҳокимлиги ишчи гурухи томонидан ўрганиш ишлари олиб борилганда шу маълум бўлди, Қизириқ туман Дехқон бозорининг 113.0 млн сўм қариздорлиги борлиги аниқланди ва бугунги кунда ушбу қариздорлик бўйича бозор маъмурияти томонидан бозордаги мавжуд дўконлар билан қайта хисоб китоб ишлари якунлангандан сўнг қисқа кунлар ичида тўловлар амалга оширилиб электр таъминоти қайта тикланиши маълум қилинади.

Ўзбекистон Жиноят кодексида «товламачилик» тушунчаси кенгайтирилди
Ўзбекистон Жиноят кодексида «товламачилик» тушунчаси кенгайтирилди
Эълонлар / 2024-02-27

Ўзбекистон Жиноят кодексида «товламачилик» тушунчаси кенгайтирилди

Ўзбекистон Жиноят кодексига «товламачилик» тушунчаси қўшилди. Эндиликда жабрланувчининг ахборот ресурсини йўқ қилиш, ўзгартириш, эгаллаб олиш ёки тўсиб қўйиш, уни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш билан қўрқитиб мулк талаб қилиш ҳам товламачилик сифатида жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 19 январь куни рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда содир этилган жиноятларнинг янги турлари учун жавобгарлик тўғрисидаги қонунни имзолади. Қонунчилик палатаси 19 сентябрда қонунни қабул қилган, Сенат эса 24 ноябрда маъқуллаган.

Сенатнинг ноябрдаги мажлисида таъкидланганидек, мобил қурилмалар ҳамда ижтимоий тармоқ ва мессенжерлардаги аккаунт ёки каналларга зарарли дастур юбориш йўли билан блоклаб (тўсиб) қўйиш, маълумотларини ўчириб юбориш, ўзгартириш ёки олиб қўйиш билан қўрқитиб шахслардан пул ёки бошқа моддий манфаатдорлик талаб қилиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Шунингдек, махсус дастурлар ёрдамида шахсларнинг фотосурати, овози ва бошқа биометрик маълумотларини сохталаштириш ҳолатлари ҳам учрамоқда, дейилганди Сенат йиғилишида.

Шу сабабларга кўра Жиноят кодексининг «товламачилик» тушунчасига (165-модда) ўзгартиришлар киритилиб, жабрланувчини обрўсизлантирадиган маълумотлар билан боғлиқ жиноят учун жавобгарлик белгиланди.

165-модда биринчи қисмининг диспозицияси янги таҳрирда қуйидагича баён этилади:

«Товламачилик, яъни жабрланувчи ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш ёхуд жабрланувчининг ахборот ресурсини йўқ қилиш, ўзгартириш, олиб қўйиш ёки тўсиб қўйиш ёхуд уни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш билан қўрқитиш, жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб ўзгадан мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир этишни талаб қилиш ёхуд жабрланувчини ўз мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиш».

Эслатиб ўтаман, ушбу моддада 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган.

 

Жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман судининг судья ёрдамчиси Х.Абдусаломова

 

ЖАМИЯТДА АЁЛЛАРНИНГ ЎРНИ ВА РОЛИ
ЖАМИЯТДА АЁЛЛАРНИНГ ЎРНИ ВА РОЛИ
Эълонлар / 2024-02-26

ЖАМИЯТДА АЁЛЛАРНИНГ ЎРНИ ВА РОЛИ

 

Маълумки, минг йиллар давомида ҳар қайси жамиятнинг маданий даражаси ва маънавий баркамоллиги аёлларга бўлган муносабат билан белгиланган. Аёлни эъзозлаш, унга эҳтиром кўрсатиш ўзбек халқига хос хусусиятдир.

Ҳадиси шарифдаги “Жаннат оналар оёғи остидадур”, “Аввал онангизга, яна онангизга, ва яна онангизга, сўнгра отангизга яхшилик қилинг”, деган беназир сўзларда ҳам ана шу адоқсиз эҳтиром намоён бўлиб турибди. Шу маънода мустақил Ўзбекистонимизда хотин - қизларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини мустаҳкамлаш борасида давлат аҳамиятига молик салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Юртимизда аёлларга алоҳида берилаётган эътиборни шунда кўриш мумкинки, 1999 йил “Аёллар йили”, 2000 йил “Соғлом авлод” йили, 2001 йил “Оналар ва болалар” йили, 2005 йил “Сиҳат-саломатлик йили”, 2012 йил “Мустаҳкам оила йили”, 2013 йил “Обод турмуш йили” ва ниҳоят амалдаги 2016 йил “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилинишида ва шу муносабат билан амалга оширилаётган эзгу ишлар, тадбирлар замирида ҳам аёлга ҳурмат, эҳтиром, жисмоний камолоти хусусида фикрлаш, қайғуриш ҳисси борлиги яққол намоён бўлади.

Республикамизда аёллар билан боғлиқ масалалар давлат ва жамиятнинг диққат марказидадир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 46 – моддасида “Хотин – қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар” деб таъкидланишида, ҳамда бунга ҳаётнинг барча жабҳаларида амал қилиниши фикримиз далилидир.

Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти И.Каримовнинг 2004 йил 25 майда чиқарган “Ўзбекистон хотин – қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб – қуватлаш борасидаги қўшимча чора – тадбирлар тўғрисида”ги Фармони хотин – қизларнинг ижтимоий – сиёсий фаоллигини, жамият ва давлат қурилишига оид вазифаларни бажаришдаги ўрнини ошириш бўйича олиб борилаётган ишларни бутунлай янги босқичга – юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар талаби даражасига кўтарди.

Оила ва унинг таъсирида шаклланувчи инсоний фазилатлар, биринчи галда, онанинг оқ сутидан, унинг чақалоққа бўлган меҳр – муҳаббатидан, бешик тебратиб ўтказган бедор тунларидан, эҳтиросга ва завқ – шавққа тўла ҳавасманд онларидан бошланади.

Аёл алласи ўзига хос миллат мадҳиясидир. Чунки бунда Ватанни ўзига жам қилган онанинг орзуси, унинг жавобгарлиги, унинг меҳри жўш уриб туради.

Мамлакатимизнинг сиёсий ҳаётида, давлат ва жамият бошқарувида, иқтисодиётимизнинг барча тармоқларида, маданият, илму - фан, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, спорт каби ижтимоий соҳаларда аёлларимизнинг ўрни ва роли ортиб бораётганлиги айниқса эътиборлидир.

Бугун Ўзбекистонда демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этилмоқда. Фуқаролик жамияти аёллардан ҳам ўз ҳақ – ҳуқуқларини, манфаатларини ҳимоя қилишни ва улардан ўз муаммоларини ечишга бўлган табиий интилишни талаб қилади. Хотин қизларнинг бунга тайёр бўлиши муҳим ижтимоий аҳамиятга эга.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, фермерлик, кичик ва ўрта бизнес, хусусий тадбиркорлик фаолияти каби хозирги замон ва бозор муносабатлари талаб қилаётган соҳаларда ҳам хотин – қизларнинг фаол иштироки ва нуфузи тобора кучайиб бораётганига гувоҳ бўлиб турибмиз.

Қизларимиз, аёлларимизнинг жисмонан бақувват бўлиши бизнинг бундан кейинги тараққиётимизнинг муҳим заминларидан ҳисобланади. Бугунги кунда кўплаб ёш қизлар, аёлларимизнинг асосий мақсади ижтимоий – иқтисодий ислоҳотлар жараёнида фаолликни ошириш, юксак маънавий фазилатларни мужассамлаштириш, миллий тафаккурни шакллантиришдан иборат. Ёшларни маданий, тарихий анъаналаримизга ҳурмат, Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, қизларни оилавий турмушга тайёрлаш, тадбиркорлик ва касб – ҳунарга ўргатиш бугунги куннинг долзарб масалаларига айланди. Ёш аёллар, қизларни иш билан банд этиш, тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишда, кичик ва ўрта бизнесда, айниқса қишлоқ жойларида хотин – қизлар ташаббусларини қўллаб қувватлаш, уларга ҳуқуқий ва ижтимоий шарт – шароитларни кенгайтириш муҳим аҳамиятга эга.

Хулоса қилиб айтганда, аёл – ижодкор, аёл – ҳар ишда мададкор. Ҳаётни ҳаётга, авлодни авлодга уловчи аёл. Аёл – оиланинг, жамиятнинг ишончи, таянчидир.

 

Жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман судининг архивариуси Т.Тиловова

 

ОИЛА ВА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ТИЗИМЛИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА ДОИР ИШЛАРНИ ЯНАДА ЖАДАЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
ОИЛА ВА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ТИЗИМЛИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА ДОИР ИШЛАРНИ ЯНАДА ЖАДАЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Эълонлар / 2024-02-26

ОИЛА ВА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ТИЗИМЛИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА ДОИР ИШЛАРНИ ЯНАДА ЖАДАЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

 

Ўзбекистон хотин-қизлари орзулари ва интилишларини рўёбга чиқариш – Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёев 2018 йил 7 мартда, Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали тадбирда сўзлаган нутқида айнан мана шу вазифани давлат ва жамият учун устувор йўналиш сифатида белгилади.

Бу ортга ўгирилиб, босиб ўтилган йўлга назар ташлаш учун яхши сабаб бўлди. Хотин-қизлар учун муносиб ҳаёт сифати ва шароитини таъминлаш учун кейинги йилларда мамлакатда нималар қилишга муваффақ бўлинди, нималарнинг уддасидан чиқилмади?

“Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш давлат сиёсатининг муҳим йўналиши сифатида белгиланган. Ўтган йилларда бу соҳада салмоқли ишлар амалга оширилди, бироқ хотин-қизлар манфаатларини амалга оширишнинг самарали механизми яратилмади. Хотин-қизлар қўмитаси, маҳалла ва бошқа жамоат ташкилотлари йиллар давомида фақат турли тадбирлар ва йиғилишлар ўтказиш билан чекландилар, оғир ижтимоий вазиятга тушган оилалар, аёллар ва қизларга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича самарали ишлар олиб бормадилар. Бунинг оқибатида жойларда кўплаб муаммолар тўпланиб қолган бўлиб, уларни ҳал этиш учун аниқ манзилли чоралар кўрилмади”.

Президент Ш.Мирзиёев 2018 йил 7 февралда ўтказилган йиғилишда Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ишларга мана шундай баҳо берди. Бу тадбир оила институтини мустаҳкамлашга бағишланганди. Йиғилишда мамлакат раҳбари томонидан хотин-қизлар қўмиталари фаолиятига салбий баҳо берилди (“қониқарсиз аҳволда”), шунингдек эрта турмуш қуриш, ажралишлар ва хотин-қизлар ўртасидаги жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича ишлар олиб борилмаётгани қайд этилди.

“Кейинги йилларда ажралишлар сони ҳар йили 10-11 фоизга ўсиб бораётгани факти хавотир уйғотади. 2017 йилнинг ўзида 31 мингдан зиёд ажралиш қайд этилди. Хотин-қизлар томонидан жиноят содир этилиши ҳолатлари кўпаймоқда”.

Айтиб ўтилган амалий танқид ва “хотин-қизлар масаласи” бўйича бажарилган ишларнинг таҳлилига қарамай, тан олиш керак, мустақиллик йилларида мамлакат раҳбарияти томонидан қонунчилик базаси даражасида мамлакатда хотин-қизларнинг аҳволи ва ҳаёти сифатини яхшилаш учун кўп ишлар қилинди.

Шу билан бирга, хотин-қизлар масаласи қатор йўналишларда ҳали ҳам ўз ечимини кутиб турибди. Ҳамюртларимиз ҳаётидан олинган кўп сонли фактлар бу ҳақда очиқ сўзлайди. Қизлар ва аёллар жинсий зўравонлик, маиший зулм, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳ, оғир меҳнат ва меҳнат миграцияси, одам савдоси ва наркотрафик қурбони бўлмоқдалар. ОАВ Наманган вилоятида рўй берган том маънодаги “ҳалокатли” воқеа ҳақида 8 март арафасида хабар берди.

Маиший зўравонлик қонунчиликда тўғридан-тўғри тақиқланмаган ва у аввалгидек кенг тарқалган ҳолат саналади. Қонунга кўра жисмоний зўравонлик жазога тортилишига қарамай, милиция аёлларни, жумладан, уларга зўравонлик қилган турмуш ўртоғи устидан шикоят беришдан қайтарган, бундай маиший зўравонларни камдан-кам ҳолда уйдан олиб чиқиб кетган ёки ҳибсга олган. Жамиятда аёлларга нисбатан жисмоний зўравонлик жиноий эмас, балки кўпроқ шахсий иш саналган. Бироқ ҳуқуқ ҳимоячилари маҳаллий милиция ва ҳокимият вакиллари маиший зўравонлик масалари билан, жумладан Жиззах вилоятида ва анъанавий консерватив Фарғона вилоятида рўйхушлик билан шуғуллана бошлаганларини айтмоқдалар. Қоидага кўра, бундай ишлар оила аъзолари ёки оқсоқоллар томонидан кўрилар, оз ҳоллардагина судгача етиб борарди. Маҳаллий ҳокимиятни ҳуқуқбузарлик фактидан кўра кўпроқ эр-хотиннинг ярашиши қизиқтирарди.
АҚШ Давлат департаментининг “2016 йилда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари тўғрисида”ги маърузаси.

Дарҳақиқат, маиший/уй зўравонлигига оид ишлар камдан-кам ҳолатларда судгача етиб боради. Бунинг кўп омиллари ва сабаблари бор. Биринчи сабаб – одамларнинг жамоатчилик фикрига ўта боғлиқлиги ва жамиятда қабул қилинган, баъзида инсон ҳуқуқларига, борингки, соғлом фикрга буткул зид келувчи в шартларга асосланишидир. Иккинчиси – болаликда, туғишган оиласида икки жинс вакилларидан олинган тарбиядир. Анъанавий тарбиянинг барча ижобий томонларини инобатга олган ҳолда, бу эркин, мустақил ва ўзига ишонган шахс шаклланишига мутлақо йўналтирилмаганлигини айтиш керак. Агар жамият ушбу фактни тан олса, хотин-қизлар орзулари, интилишлари ва умидларини рўёбга чиқариш мумкин бўлади.

Нега Ўзбекистонда гендер тенгликка ҳали анча борлиги ҳақида Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти директори Сайёра Хўжаева Sputnikка берган интервьюсида сўзлаб берди.

“Эркаклар ва аёллар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлашда муайян ютуқлар қўлга киритилганига қарамай, гендер тенгликка эришиш жараёни суст бормоқда. Афсуски, ҳозирча мамлакат қонунчилик, ижроия ва суд ҳокимиятининг барча даражаларида ўзбек аёллари етарли вакилларга эга эмас. Бундан ташқари, шаҳар ва қишлоқ оилалари ҳаёт шароитларида катта фарқ мавжуд, уларда бутунлай ўзгача ҳаёт тарзи ва эр-хотин, болалар ва ота-она ўртасидаги муносабатлар турлича”.

Бу сўзларни тасдиқламай илож йўқ. Айниқса, шаҳар ва қишлоқ оилалари ҳаёт тарзидаги катта фарқ борасида, улардаги хотин-қизлар ҳолати, шунингдек қотиб қолган тасаввурлар, афсоналар ва хурофотларнинг жамоатчилик фикрига таъсири борасида жуда тўғри айтилган – ушбу таъсир, афсуски, ҳали ҳам инсон ҳуқуқлари концепцпиясидан устун бўлиб келмоқда ва кўп ҳолларда уй зўравонлигига, ажралишларга ва, ҳатто, инсонларнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлмоқда.

 

Жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман судининг раиси

О.Каримов

 

Барчаси: 34 та
Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси